Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet20/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Гистограмма текширилувчи белгиларни частотали тақсимланиши “устунли” диаграмма.
Глобал таълим (франц. global- умумий, лот. globus-шар) – 1) бутун ер шарини қамраб олувчи таълим; 2) ҳар томонлама, тўлиқ, ялпи, универсал таълим; 3) кенг қамровли универсал таълим.
Гнесеологик педагогик негиз – педагогика назариясининг ижтимоий - сиёсий, табиий, маданий-маънавий борлиққа муносабати ва уни акс эттириши.
Гнесология билиш ҳақидаги таълимот.
Гнозия қўшма сўз таркибий қисми бўлиб «билим» маъносини англатади.
Гностик кўникма – бўлажак мутахассис шахсини касбий фаолиятни ижодий жиҳатдан амалга оширишга йўналтирилиш, унинг тадқиқотчилик характерини ифодаловчи кўникма.
Грамматик мактаб – 1) қадимги Афинада 7-12 ёшдаги ўғил болалар учун ташкил этилган бошланғич мактаб. Унда ўқиш, ёзиш ва ҳисоблаш, ҳарфларни қўшиб сўз ясаш кўникмалари шакллантирилган; 2) Қадимги Рим патрицийлар (Қадимги Рим дастлабки туб жой аҳолиси) фарзандлари ва чавандозлар учун юқори даражадаги бошланғич мактаб. Унда грамматика, Рим адабиёти ва юнон тилидан таълим берилган; 3) Буюк Британия ҳудудида олий ўқув юртига кириш учун тайёрловчи ўрта умумтаълим мактаблари. 4) Россияда 17 асрда айрим монастирларда юнон ва лотин грамматикаси, қадимги дунё адабиётини ўрганиш учун ташкил этилган мактаб.
Гуманизм – 1) инсонпарварлик, кишини қадрлаш, унга муҳаббат, ҳурмат билан қараш. 2) уйғониш даврида (ХIV-XVI асрларда) Ғарбий Европада илк буржуа маданиятида пайдо бўлган ва буржуазия дунёқарашини акс эттирган оқим, феодализм ва унинг идеологиясига қарши курашга, инсонни феодализм ва католицизм асоратидан озод қилишга қаратилган прогрессив ҳаракат.
Гуманист – гуманизм тарафдорлари; гуманизм руҳи билан суғорилган инсонпарвар одам.
Гуманистик – гуманизмга оид, гуманизм ғоялари билан суғорилган, инсонпарвар, масалан, гуманистик педагогика, гуманистик дунёқараш ва ҳ.к.
Гуманитар – 1)инсон шахси, унинг хуқуқи ва манфаатларига мансубни англатувчи тушунча ва билимлар; 2) ижтимоий фанларга оид, шахс ва унинг маданиятини ўрганадиган, масалан, гуманитар таълим, гуманитар фанлар педагогика ва психология.
Гулхан” журнали – адабиий-бадиий, безакли болалар журнали. Муассислари: Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси “Камолот ёшлар” ижтимоий ҳаракати.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling