Г
Гениал – 1) мисилсиз истеъдодли, заковатли шахс; 2) доҳиёна, баркамол, доно-ақл-заковатли, донишманд, ақлли одам.
Генофонд – аҳоли (миллат)га хос ирсий белгилар мажмуаси ҳамда унинг покизалиги.
Географик атлас - ўқув кўргазма материали, географик хариталарнинг умумий дастур асосида альбом шаклида тайёрланадиган системали тўплами.
География Давлат таълим стандарти – география таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
География хонаси – география фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
География ўқитиш методикаси – 1) география таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) география ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Геометрия ўқув предмети (гео-ер ва метрия-ўлчайман) – мактаб ўқув предмети, геометрия дарсида математиканинг предмет шакллари ва шаклий муносабатларини ўрганадиган бўлими.
Гимн - мадҳия. ЎзР нинг гимни унинг давлат мадҳияси ҳисобланади.
Гимназия – умумий ўрта таълим ўқув муассасаси бўлиб, унда асосий ва ўқувчиларнинг майл ва қобилиятларига кўра чуқурлаштирилган, касбий табақалаштирилган таълимга йўналтирилган қўшимча ўқув дастурлари асосида ўқитиладиган таълим муассасаси. Ўзбекистон ва айрим хорижий мамлакатларда умумий ўрта таълим беришга ихтисослашган ўқув юрти.
Гимнасия – Қадимги Грециядаги ўқув тарбия муасасаси
Гимнастика – жисмоний тарбиянинг муҳим тури бўлиб, жисмоний машқлар тизимини ўз ичига олади.
Гипермедия китоблар – мультимедия китобларнинг такомиллашган шакли бўлиб, бунда фойдаланувчи асосий матндан ташқари турли қўшимча манбаларга ҳам (шарҳларга, атамаларнинг изоҳларига, тузатишларига) мурожаат қилиш мумкин бўлган дарслик.
Do'stlaringiz bilan baham: |