Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet18/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Вербал мулоқот шакллари – сўз, маъруза, суҳбат, савол-жавоб, насиҳат, мунозара, баҳс, хабар, табрик, танбеҳ, саломлашиш-ҳайрлашиш кабилардан иборат мулоқот тури.
Верификация (лот. verus – ҳақиқий ва fakio – бажараман) – мантиқдаги тушунча. Бунда фаннинг назарий қоидаларини кузатилаётган объектлар, ҳиссий маълумотлар, экпериментларга таққослаш йўли билан уларни текшириш, тажрибавий тасдиқлаш тушунилади.
Верификация қилиш – муайян ўқув фанлари доирасида матн устида усулларидан бири бўлиб, унинг ёрдамида назарий қоидалар ҳақиқийлигини текшириш ва тасдиқлаш амалга оширилади.
Вертикал педагогика – юқори синф ўқувчиларининг қуйи синф ўқувчиларига ёрдам кўрсатишни ҳамкорликда ташкил этиш шакли.
«Видеотопишмоқ» методи – турли ахборот воситалари (компьютер, телевидение, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитофонлар) ёрдамида таълим жараёнини ташкил этиш ва ўқув топшириқларини тақдим қилиш
Виждон – ахлоқий тушунча, яхши-ёмоннинг фарқини ифодалайдиган ички ишонч, шахснинг хатти-ҳаракатлари учун ахлоқий масъулиятни англаши.
Визуал – ( кўргазмали) воситалар – доскадаги ёзув. Геометрик тасвир, тарқатма материал, ўқув плакати ва фотосурат.
Викторина – ўқувчиларга ўқув материали юзасидан жумбоқли топшириқлар беришга асосланган машғулот тури.
Вояга етганлар – шахснинг турли соҳаларда мустақил ҳаракат қилиш, ижтимоий муносабатга киришишга лойиқ ёшга етганлиги.
Вояга етмаганлар – амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, 18 ёшга етмаган фуқаролар. Вояга етмаганларни тарбиялаш вазифаси - давлат бурчи, фуқароларнинг эса конституциявий мажбурияти ҳисобланади.
Вояга етмаганлар жавобгарлиги – 18 ёшга тўлмасдан жиноят содир қилган шахсларнинг жавобгарлиги, жиноят қонунига биноан тайинланадиган қатъий чекланган жазо турлари.
Вояга етмаганлар меҳнатини муҳофаза қилиш – ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилишга қаратилган санитария, техника ва ҳаёт хавфсизлиги қоидалари.
Вундеркинд - (нем, Wunderkind - айнан ажойиб бола) - зўр ва фавқулодда ноёб қобилиятларини, фаолиятнинг бирор турига лаёқатини барвақт намоён этувчи бола (қ.Истеъдод). «Вундеркинд» сўзи кинояли маънода ҳам ишлатилади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling