Бошланғич мактаб – болаларга бошланғич умумий маълумот берадиган умумтаълим ўқув-тарбия муассасаси. Унинг вазифаси ўқувчиларда ёзиш, ўқиш, ҳисоблаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш, табиат ва жамият ҳақида илк билимлар бериш, хулқ-одобга ўргатишдан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистонда бошланғич мактаблар йўқ.
Бошланғич синф ўқиш китоби – ўқиш ўқув предметининг асосий мазмунини қамраб олган дарслик.
Бошланғич таълим – умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи ЎзРда бошланғич таълим 1-4-синфларни қамраб олади. Унда таълим бериш, уларни ақлий, маънавий, жисмоний камол топтиришнинг дастлабки босқичи.
Бошланғич таълим Давлат таълим стандарти - бошланғич таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
“Бошланғич таълим” журнали – 1- 4- синф ўқитувчилари, педагогика коллежлари, педагогика институтларининг бошланғич таълим факультетлариталабаларига мўлжалланган 2 ойда 1 марта чиқадиган илмий методик, ахлоқий-таълимий оммабоп журнал.
Бошланғич таълим педагогикаси – 1) бошланғич таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) бошланғич таълим методикаси бошланғич синф ўқитиш методикаси билан бўлажак талабаларни қуроллантиришга ихтисослашган ўқув фани; 3) педагогиканинг бошланғич таълими назарий, асосий ва амалий асосларини ёритишга асосланган махсус бўлими; 4) бошланғич таълим методикасини ёритишга хизмат қиладиган алоҳида сохаси.
Бошқариш – жараённи режалаштирилган маромда амалга ошириш, ўқитиш мақсадларига эришиш дастурини рўёбга чиқариш учун хизмат қиладиган педагогик фаолият.
Бошқариш педагогикаси – таълим муассасаларини бошқаришнинг назарий-амалий асослари.
Бошқарувчи педагогик технология – нафақат яхлит педагогик жараённи, балки унинг алоҳида қисмларини қамраб олувчи, юксак ижтимоийлаштирилган шарт-шароитни таъмин этувчи технологиялардир, уларга ташхисловчи, мониторинг, шунингдек, коррекция қилувчи технологиялар киради.
Брайль шрифти – бўртма нуқталардан иборат. Кўзи ожизлар ўқиш ва ёзиш учун мўлжалланган. Л.Брайл томонидан яратилган Брайль шрифти асосида 6 нуқтани турли вазиятда уйғунлаштиришга асосланган ёзув.
Do'stlaringiz bilan baham: |