Е
ECTS (European Credit Transfer System) кредит технологияси – олий мактабда ўқув жараёнини ташкил этишнинг демократик тизими, ягона Европа таълим худудини яратишнинг бошланғич даражаси.
Етимхона – ота-онасиз ва қаровсиз болалар учун очилган муассаса.
Етти йиллик мактаб – тўлиқсиз ўрта маълумот берган 7 йиллик умумий таълим мактаби. Ўзбекистонда 1926/27 ўқув йилидан очила бошлаган. 1958 йилдан 8 йиллик умумий мажбурий таълим жорий қилиниши муносабати билан 7 йиллик мактаблар 8 йиллик мактабларга айлантирилган.
Етук кадр – билимли, илмли, жисмоний жиҳатдан тўла ривожланган, камолатга эришган шахс, мутахассис.
Етуклик гувоҳномаси – умумий ўрта таълим мактабини битирганлик ҳақидаги ҳужжат.
Ечим – ечиш, масала ва муаммонинг жавоби
Ё
Ёзма нутқ – фикрни ёзма, матн воситасида баён қилиш шакли.
Ёндашиш – таълимга ёндашиши тури; педагогик тамойилга кўра, педагогик жараёнда педагогнинг талабалар билан ўзаро муносабати, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилади ва бутун гуруҳ ҳамда ҳар бир алоҳида талабанинг ривожи учун психологик-педагогик муҳит яратилади.
Ёрдамчи мактаб – қ.ақли заиф болалар мактаби.
Ёпиқ ўқув муассасалари – муайян вақт оралиғида ташқи муҳитдан ажратилиб, болаларга таълим-тарбия бериладиган таълим муассасаси.
Ёш даври – шахс ва организм шаклланишига хос махсус қонуниятлар йиғиндиси билан изоҳланувчи инсон ривожланишининг муайян босқичи.
Ёш психологияси – турли ёшдаги одамлар ҳусусиятларини, бир ёш давридан бошқа ёш даврига ўтишда уларнинг психик ривожланишини ўрганувчи психология фани соҳаси.
Ёш сайёҳлар ва ўлкашунослар маркази - Ўзбекистонда халқ таълими тизимида ўқувчи-ёшларга тўгарак, клуб, сайёҳлик гуруҳлари орқали қўшимча таълим-тарбия берувчи болалар муассасаси.
Ёш физиологияси – онтогенетик ривожланиш жараёнида инсон ҳамда ҳайвон организми, алоҳида тана қисмлари ривожланиш қонуниятларини ўрганишга қаратилган физиология фанинг алоҳида тармоғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |