Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet22/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Давра столи – ўқувчиларни унча каттта бўлмаган гуруҳи “бир хил мақом”да иштирок этадиган суҳбат.
Дадиллик – шаклланган мақсад асосида амалий ҳаракатларга ўтишга тайёрлик.
Далоил ул-хайрот” далоилхонада ўқитиладиган асосий дарслик.
Далоилхона Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларида диний мактаб.
Дальтон-план (режа) – Америка Кўшма Штатларини Массачусетс штатидаги Дальтон шаҳрида яратилган таълим муассасасида таълим тарбия ишларини тизимлаштиришдан иборат режа. У якка тартибдаги таълим тамойилига асосланганлиги учун Ғарбдаги таълим муассасалари тизимида кенг қўлланиши билан ажралиб туради.
Дарс – 1) узлуксиз таълим муассасаларида амалга ошириладиган таълимнинг асосий шакли;
2) ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли, мантиқий тугалланган, яхлит ўқув-тарбиявий жараённинг аниқ вақт билан чекланган қисми.
Дарс-аукцион – машғулотлар аукцион тарзда ўтказиладиган дарс.
Дарс жадвали – ўқув режасига кўра ўқув ҳафтасининг ҳар бир кунида синфлар бўйича ўқув машғулотлари педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ кетма-кетлигини белгиловчи ҳужжат.
Дарс таҳлили – ўқув машғулотини бир бутун яхлит ҳолда ёки муайян бўлакларга бўлиб баҳолаш.
Дарслик муайян фанга доир билим асосларини маълум тартибда баён этадиган ва юқори маънавий-ғоявий, илмий услубий савияда ёзилган ўқувчилар ва талабалар учун мўлжалланган ўқув адабиётининг асосий ва етакчи тури.
Дарслик ёки манба (китоб) билан ишлаш – материални оғзаки баён қилиш методларидан бири. Бу метод Олий таълим муассасалари амалиётида муҳим ўрин тутади.
Дарсни жиҳозлаш – ўтиладиган дарс мавзусига кўра ўқув-дидактик материаллар, қўлланма, мультимедиа, ўқув воситалари кабиларни танлаш ва тартибга келтириш.
Дастур – ўқув фаолиятини амалга ошириш режаси ва ушбу фаолиятнинг мазмунини ифодаловчи меъёрий ҳужжат.
Дастурлаш ва алгоритм курси – инженер-математик ва дастурчиликка оид мутахассислик йўналишида математик билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган математиканинг таркибий қисми.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling