Давра столи – ўқувчиларни унча каттта бўлмаган гуруҳи “бир хил мақом”да иштирок этадиган суҳбат.
Дадиллик – шаклланган мақсад асосида амалий ҳаракатларга ўтишга тайёрлик.
“Далоил ул-хайрот” – далоилхонада ўқитиладиган асосий дарслик.
Далоилхона – Ўрта Осиёнинг йирик шаҳарларида диний мактаб.
Дальтон-план (режа) – Америка Кўшма Штатларини Массачусетс штатидаги Дальтон шаҳрида яратилган таълим муассасасида таълим тарбия ишларини тизимлаштиришдан иборат режа. У якка тартибдаги таълим тамойилига асосланганлиги учун Ғарбдаги таълим муассасалари тизимида кенг қўлланиши билан ажралиб туради.
Дарс – 1) узлуксиз таълим муассасаларида амалга ошириладиган таълимнинг асосий шакли;
2) ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли, мантиқий тугалланган, яхлит ўқув-тарбиявий жараённинг аниқ вақт билан чекланган қисми.
Дарс-аукцион – машғулотлар аукцион тарзда ўтказиладиган дарс.
Дарс жадвали – ўқув режасига кўра ўқув ҳафтасининг ҳар бир кунида синфлар бўйича ўқув машғулотлари педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ кетма-кетлигини белгиловчи ҳужжат.
Дарс таҳлили – ўқув машғулотини бир бутун яхлит ҳолда ёки муайян бўлакларга бўлиб баҳолаш.
Дарслик – муайян фанга доир билим асосларини маълум тартибда баён этадиган ва юқори маънавий-ғоявий, илмий услубий савияда ёзилган ўқувчилар ва талабалар учун мўлжалланган ўқув адабиётининг асосий ва етакчи тури.
Дарслик ёки манба (китоб) билан ишлаш – материални оғзаки баён қилиш методларидан бири. Бу метод Олий таълим муассасалари амалиётида муҳим ўрин тутади.
Дарсни жиҳозлаш – ўтиладиган дарс мавзусига кўра ўқув-дидактик материаллар, қўлланма, мультимедиа, ўқув воситалари кабиларни танлаш ва тартибга келтириш.
Дастур – ўқув фаолиятини амалга ошириш режаси ва ушбу фаолиятнинг мазмунини ифодаловчи меъёрий ҳужжат.
Дастурлаш ва алгоритм курси – инженер-математик ва дастурчиликка оид мутахассислик йўналишида математик билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган математиканинг таркибий қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |