Педагогик атамалар луғати


Дастурлаштирилган таълим –


Download 0.99 Mb.
bet23/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Дастурлаштирилган таълим – материални (қисмларга бўлиб) қадам-бақадам, ҳар бир қисмнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилган ҳолда ўрганиш технологияси.
Дастурли маъруза-маслаҳат – талабаларни муаммо муҳокамасига фаол иштирок этишига ундайдиган маъруза тури.
Дастурли таълим – тадрижий кетма-кетликда жойлашган сертармоқ ўқув материали қисмларидан ташкил топган ўргатувчи дастурлар ёрдамида ўқитиш технологияси
Дастурли маъруза-маслаҳат – талабаларни муаммо муҳокамасига фаол иштирок этишига ундайдиган маъруза тури.
Дастхат, автограф – 1) шахснинг ўз қўли билан ёзган ёзуви, имзоси; 2) муаллифнинг асл (ўз қўли билан ёзган) қўлёзмаси.
Дафтар тикилган, муқоваланган тоза қоғозлар мажмуидан иборат ўқув қуроли.
Даҳо – фавқулодда қобилият, зеҳн ва заковатга эга бўлган шахс.
Дебатлар – икки қарама-қарши, ўзаро мусобақалашаётган команда (гуруҳ) иштирокчиларнинг олдиндан тайёрланган чиқишларига асосланган расмий муҳокама.
Де брифинг – амалга оширилган фаолиятни ўрганиш ва фикрлаш даври.
Девиант хулқ-атвор – жамиятда қабул қилинган меъёрларга зид бўлган алоҳида ҳатти-ҳаракатлар тизими.
«Деворсиз мактаб» театр, музей, суд зали, кўргазма, лаборатория ҳамда ишлаб чиқариш устахоналарида ташкил этиладиган ўқув жараёни.
Декан олий ўқув юртида факультет раҳбари.
Детерминант – дастлабки асос, фикр, нуқтаи назар. 2) математик тушунча.
Дефектология жисмоний ва руҳий нуқсонли болалар ривожланишининг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш, уларга махсус таълим-тарбия бериш, ундаги нуқсонларни бартараф этиш қонуниятларини ўрганувчи фан.
Дефиниция муайян педагогик тушунча ҳақидаги қисқача таъриф.
Диагностика таълим жараёни, ўқитувчи ҳамда ўқувчи фаолиятининг муайян қиррасини ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш.
Диайрезис – ақлий ташхис
Диалог икки киши; масалан, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги мулоқот.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling