Педагогик атамалар луғати


Д Давлат ва жамият –


Download 0.99 Mb.
bet21/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Д


Давлат ва жамият – Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи қадрлар тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафолатловчи субъектлари.
Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси – раҳбар ходимларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи, улар малакасини оширувчи ўқув–усулий ва илмий марказ.
Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқув предмети – Ўзбекистон Республикаси Давлат ва ҳуқуқлари асосларини таълим олувчиларга ўргатишга йўналтирилган ўқув предмети.
Давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитиш методикаси 1) давлат ва ҳуқуқ асослари таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) давлат ва ҳуқуқ асослари ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Давлат ва ҳуқуқ асослари Давлат таълим стандарти давлат ва ҳуқуқ асослари таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Давлат грантлари – бир қисм, яъни юқори билим ва иқтидорга эга бўлган талабаларнинг таълим олишини давлат томонидан молияташтирилиши.
Давлат илмий кенгаши (ДИК (рус. ГУС) – РСФСР да (1919-1932 йиллар)ги бошқарув методик маркази.
Давлат имтиҳони Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртларида битирув имтиҳони.
Давлат таълим стандарти (ДТС) – 1) бу давлатнинг таълим даражасига қўйган меъёри сифатида қабул қилинадиган асосий параметрлар тизими бўлиб, муайян шахснинг таълим тизимидаги мавжуд имкониятлари ва уларни идеал даражага етказишга эришишни англатади; 2) таълимнинг зарур, етарли даражаси ва ўқув юкламалари ҳажмига қўйиладиган асосий давлат талаблари мажмуасидир.
Даволаш педагогикаси касалманд ёки даволаш муассасаларида муолажа олаётган болаларни ўқитиш, уларга тиббий-педагогик ёрдам бериш масалалари билан шуғулланадиган педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Давом эттиринг” ўйини – муайян ўқувчини фикрини бошқа ўқувчи давом эттиришига асосланган ўйин.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling