Педагогик атамалар луғати


Иқтисодий билимлар асосида ўқитиш методикаси –


Download 0.99 Mb.
bet40/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Иқтисодий билимлар асосида ўқитиш методикаси – 1) иқтисодий билимлар асосида таълимни назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) иқтисодий билимлар асосида ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий соҳаси.
Иқтисодий билим асослари Давлат таълим стандарти – иқтисодий билим асослари таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Иқтисодий география – мамлакат хўжалик тизими, ишлаб чиқариш ва хўжалик ишлари худудий жойлашуви қонуниятларини ўргатувчи ўқув предмети.
Иқтисодий маданият ўқув предмети – иқтисодий билим асослари фанининг бошланғич курси, иқтисодий билимларни ўргатишга мўлжалланган мустақил ўқув предмети.
Иқтисодий мувофиқлик – таълим тизими учун ажратилган маблағларни самарали, мақсадли сарфлаш тизими.
Иқтисодий тарбия – ўқувчиларни асосий иқтисодий тушунчалар билан таништириш, уларда иқтисодий тафаккурни ривожлантириш ва иқтисодий муносабатларга киришиш кўникмаларини шакллантирадиган тарбия тури.
Иқтисодий таълим – узлуксиз таълим жараёнида ёшларга иқтисодий билим беришга йўналтирилган ўқув фани, таълим соҳаси.


Й


Йўналтирувчи саволлар – ўқувчилар изоҳлашга қийналган нарса ёки ҳодисани тўлиқ ва тўғри ёритишга йўлловчи саволлар.


К


Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш – узлуксиз таълимнинг бир тури бўлиб, мутахассисларнинг касб билимлари ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштиришга, уларни замон талабларига жавоб бера оладиган даражага етказишга қаратилган таълим жараёни.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қолиплардан тўла халос этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган миллий тизимни яратишдан иборат бўлган вазифаларни ўз ичига олган 1997 й 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9 сессиясида президент И.А.Каримов ташаббуси билан қабул қилинган давлат дастури.
Камалак” – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати таркибида фаолият кўрсатадиган мактаб ўқувчиларининг ижтимоий уюшмаси.
Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати,Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати – 1) Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида вужудга келган, ўз-ўзини бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилоти; 2) ўз ҳаракат дастури ва Низомига эга бўлиб, ёшларни Она Ватанга меҳр-муҳаббатли, мустақил фикрловчи, ташаббускор, миллий истиқлол ғояларига содиқ шахс қилиб тарбиялашга йўналтирилган ташкилот.
Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини бошқарувчи шахс.
Камтарлик – кишилар билан мулоқотда соддалик, ўз-ўзига танқидий муносабатда бўлиш, бошқаларга ҳурмат билан қараш, ўз хизматлари ва ютуқларини таъкидлашдан йироқ туриш кабилар билан ифодаланувчи шахсий сифат.
Карлар мактаби – туғма кар ёки ёшлигида эшитиш қобилиятини йўқотган болалар (қ.Карлик) учун очилган интернат мактаб типидаги махсус таълим-тарбия муассасаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling