Педагогик атамалар луғати


Информацион педагогика –


Download 0.99 Mb.
bet38/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Информацион педагогика – педагогик кибернетикага асосланган таълим, назария ва технологияларини уйғунлаштирган педагогика.
Иншо (педагогикада) – мавзуни ўқувчи мустақил ёритадиган ёзма иш турларидан бири.
Ирсият – 1) организмнинг ўз белгилари ва хусусиятларини келгуси авлодга ўтказиш, яъни организмнинг ўзига ўхшаш наслларини бунёд этиш хоссаси; 2) анатомик, физиологик, психологик жиҳатлар, унинг қобилият ва иқтидорини ривожлантиришга йўналтирилган, ота-онасидан ўтган белгилари.
Исбот методи – мулоҳаза, ҳукм, назариянинг чинлигини педагогик жиҳатдан аниқлаш усули.
Исбот методи компонентлари – тезисни аниқлаш; исботлаш усули, етарли далилларни саралаш; хулосаларни тавсифлаш, фикр, алгоритм, моделлар, зарур схема,
Исломий тарбия – Ўрта Осиёга Ислом дини билан кириб келган диний тарбия бўлиб, Қуръони Карим асосида ишлаб чиқилган диний, хуқуқий, фуқаролик ва ахлоқ-одоб қоидалари мажмуи.
Испан тили Давлат таълим стандарти – испан тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Испан тили хонаси – испан тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Испан тили ўқитиш методикаси – 1) испан тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) испан тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Истеъдод – 1) ниҳоятда зўр қобилият, бирор соҳада юксак даражадаги лаёқат, талант; 2) муайян мураккаб фаолиятни мустақил, оригинал ҳал эта олиш имконини берувчи лаёқатлар уйғунлиги.
Ички толерантлик – шахснинг маънавий-руҳий ҳолатида ўз билим ва тажрибаларига таянган ҳолда ҳар қандай муаммо юзасидан тўғри ва бировлар қадр-қимматини ерга урмаган ҳолдаги қарорларни ўзи учун қабул қила олиш имконияти.
Ихтисос – инсон томонидан ҳаётнинг муайян соҳаси бўйича махсус тайёргарлик йўли билан ҳосил қилинган назарий билим, амалий кўникма ва малакалар мажмуи.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling