Инсонпарварлик педагогикаси – XX асрнинг 50-60-йилларида АҚШ да пайдо бўлган, психологиянинг инсонпарварлик ғоялари асосида қурилган тарбия назарияси ва сиёсатнинг янги йўналиши бўлиб, эркин, баркамол инсон шахсини шакллантиришга қаратилган педагогик қарашлар мажмуи.
Инсоф – бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик, тенглик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир.
Институт – 1) турли соҳаларга ихтисослашган олий таълим муассасаси; 2) фаннинг муайян йўналишида илмий тадқиқот ишлари амалга ошириладиган илмий муассаса.
Интеграция – 1) ўқув фанларининг ўзаро алоқадорлиги; 2) лотинча "integratio" сўзидан олинган бўлиб, қайта қуриш, тиклаш, тўлдириш; "integr" -тўлиқ, бутун, яхлит деган маънони англатади. Интеграция – бир-бири билан органик бирлашиб кетиш, бир-бирига ўзаро сингдириш, бир-бири билан бирлашиб янги, ягона барқарор умумлашган-яхлит ғояни ҳосил қилиш
Интеллект – 1) инсоннинг ақлий қобилияти; ҳаётни атроф-муҳитни онгда айнан акс эттириш ва ўзгартириш, фикрлаш, ўқиш-ўрганиш, дунёни билиш ва ижтимоий тажрибани қабул қилиш қобилияти; 2) турли масалаларни ҳал қилиш, бир қарорга келиш, оқилона иш тутиш, воқеа - ҳодисаларни олдиндан кўра билиш лаёқати; 3) шахснинг ақл-идроки, заковати, ташқи дунёни идрок этиш ва ижтимоий тажрибани ўзлаштириш даражаси.
Интеллектуал – ақл-заковот эгасига хос бўлган ақлий, маънавий, қобилият, салоҳият.
Интеллектуал мулк – ижодий ақлий фаолият маҳсули.
Интеллектуаллик коэффициенти – шахснинг турли тест услублари асосида аниқланадиган ақлий ривожланиш кўрсаткичи, билим савияси.
Интеллигент – ўқимишли, заковатли, маданий киши, закий, зиёли.
Интенсив – энг кўп маҳсул берадиган, серунум, сермаҳсул, мас., интенсив метод.
Интенсив таълим – жадал, тезкор амалга ошириладиган ўқув жараёни.
Интерактив усул – таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги фаол ҳамкорлик, мулоқот.
Do'stlaringiz bilan baham: |