Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet41/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Карлик, гаранглик – мутлақо эшитмаслик ёки қулоқнинг сўзни англай олмайдиган даражада “оғир”лиги.
Кар-соқов болалар мактаби – кар-соқов болаларга таълим-тарбия беришга ихтисослашган махсус ўқув-тарбия муассасаси.
Каррикуляр валидлик – тестнинг ўқув фани режаси ва дастурига мос келиш тавсифи, тест топшириқларининг дарслик, ўқув қўлланмалар ва назарда тутилаётган ўқув фани бўйича ишчи дастурга қай даражада мос келишини ифодаловчи ҳодиса.
Карта график тадқиқот усули – воқеа-ҳодисаларни билиш, илмий таҳлил қилиш ва олдиндан айтиб бериш учун тайёр географик хариталардан фойдаланиш усули.
Касбга йўналтириш тизими – турли давлат ва ижтимоий ташкилотлар, муассаса, мактаблар, шунингдек, оиланинг ташкилий ва бошқарилувчан фаолияти бўлиб, у жамият манфаатлари ва таълим олувчиларнинг шахсий қизиқишларига кўра касбий ва ижтимоий ўз-ўзини аниқлаш жараёнидир.
Касбий йўналиш – мотивация соҳасидаги хохиш-майилларга кўра аниқланадиган касбий фаолият мотивациясининг интеграл тавсифномаси бўлиб, шахс қизиқишлари муносабатлари ва мақсадга қаратилган интилишларидан иборат йўналишдир.
Касбий маҳорат – таълим жараёнида педагогик стратегия, стратегик мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш, қарорлар қабул қилиш, таълим жараёнини лойиҳалаштириш, инновацион педагогик фаолиятни ташкил этиш, таълимни бошқариш жараёнига тизимли ёндашувларни лойиҳалаш технологияларини жорий этиш ҳамда бошқарув усуллари, методлари ва тамойилларидан самарали фойдаланишдан иборат касбий техника даражаси.
Касбий мотивация касбга тегишли вазифаларни бажариш ва касб танлашни белгиловчи, атроф, борлиқ омиллари, касбга йўналтиришга оид фаолият таъсирида шаклланувчи майл.
Касбий тажриба – авлодларнинг ижтимоий тажрибасини ўзлаштириш ва уларни бошқарув амалиётида қўллашни таъминлаб берувчи тушунчалар тизими бўлиб, раҳбарнинг ўз фаолияти давомида фан-техника янгилигига, илғор тажрибаларга таяниш ҳамда мазкур тажрибалар асосида ўзининг кўникма ва малакаларини шакллантириб бориши билан бир қаторда жамоа фаолиятини бошқариш тажрибаси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling