Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet49/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

М


Мавлоно (арабча-бизнинг жаноб) – Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистонда энг юқори лавозимдаги амалдорлар, ёзувчи, олим ва фозил кишилар, устозларни улуғлаб, уларнинг номларига қўшиб ишлатиладиган сўз.
Мавзу – муҳокама, маъруза, дарсликдаги ўқув материаллари, илмий асар ва бошқаларнинг асосий мазмуни.
Магистр – 1) айрим мамлакатларда бакалавр ва фан доктори ўртасидаги илмий даража; 2) бакалавр даражасидан фарқли равишда маълум ихтисослик бўйича юқори малакали мутахассис ҳисобланиб, у илм-фан соҳасида, ишлаб чиқаришнинг масъулиятли лавозимларида фаолият кўрсата оладиган мутахассис; 3) таянч олий таълим курсидан сўнг қўшимча дастур асосида ўқиб, махсус имтиҳонларни топширган ва муайян илмий ишни ҳимоя қилган шахс; 4) Ўзбекистонда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ университетлар, академиялар, институтлар ва олий мактабнинг бошқа таълим муассасаларида олий таълимнинг 2-босқичи – магистратурани тугатганларга бериладиган даража.
Магистрант – магистр даражасини олиш учун диссертация тайёрлаган киши.
Магистратура – 1) кўпгина ривожланган давлатларда олий таълимнинг юқори босқичи; 2) аниқ мутахассислик бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, бакалавриат негизида таълим муддати камида икки йил давом этадиган олий таълим.
«Магнит мактаб» – таълим саноат корхоналари ва олий техника таълим муассасалари ҳамкорлигида белгиланган мутахассисликлар бўйича ташкил этиладиган ўқув муассасаси.
Маданий-маърифат иши – кенг оммани маданий ва маърифий тарбиялаш, уларнинг умумий маданий савиясини ошириш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказишга кўмак берувчи тадбирлар тизими.
Маданий мерос – авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, ахлоқий, илмий, мантиқий, фалсафий, диний ва руҳий қарашлар. Халқ маданияти ва ижоди каби моддий-маънавий бойликлар мажмуи.
Маданий функция – бўлажак мутахассисларнинг миллий истиқлол ғояларини ўзлаштирганлигини ифодаловчи маънавий етуклик.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling