Маданият – жамият инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси.
Мадраса (араб.Дараса-ўрганмоқ) – мусулмонлар оламида ўрта ва олий ўқув юрти, бизда ислом дини ва маданияти асосларини ўргатувчи таълим муассасаси.
Мадҳия – Ўзбекистонда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири.
Мажбурий таълим – Ўзбекистонда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири.
Мактаб – ўқувчиларга ўқитувчи раҳбарлигида умумий ўрта таълим берадиган ўқув муассасаси
Мактаб амалий санъати – бадиий-эстетик тарбияни таъминлашга қаратилган ўқув машғулоти тури.
Мактаб биноси – мактаблар учун мўлжалланиб қурилган махсус бино.
Мактаб врачи – мактабларда ўқувчиларга медицина ёрдамини кўрсатувчи врач.
Мактаб гигиенаси – ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашнинг омиллари ва воситаларини ўрганувчи ҳамда ушбу мақсадда амалий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқувчи фан. қ. Болалар ва ўсимрлар гигиенаси.
Мактаб директори – умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия ва хўжалик ишларини идора этувчи раҳбар.
Мактаб ёши – мактабда ўқиш вақтини қамраб олувчи ёш даври.
Мактаб инспектори – мактаб ўқув-тарбия ишлари юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи туман, вилоят халқ таълими бўлими, халқ таълими вазирлиги ходими.
Мактаб-интернат – болаларни тарбиялаш, ўқитиш уларнинг яшашлари учун зарур нарсаларни етказиб беришга қаратилган тўлиқ равишда давлат томонидан амалга ошириладиган ўқув-тарбия муассасаси.
Мактаб ислоҳоти – мактаб тизимини қонунчилик тартиби асосида қайта қуриш.
Мактаб ичида мактаб – асосий ўқув юкламасининг маълум қисми ҳисобидан ташкил этиладиган кичик ёки ёндош мактаблар.
Мактаб “Камалак” ташкилоти – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаркати таркибида фаолият кўрсатадиган мактаб ўқувчиларининг ижтимоий уюшмаси.
Мактаб клублари – ўқувчиларни фан, техника ва санъат соҳасидаги қизиқишларини қондиришга мўлжалланган юқори синф ўқувчиларининг мустақил уюшмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |