Педагогик атамалар луғати


Менежер – таълим жараёни ёки ўқув муассасасининг бошқарувчиси. Менталитет


Download 0.99 Mb.
bet58/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Менежертаълим жараёни ёки ўқув муассасасининг бошқарувчиси.
Менталитет (лот. mentalis–ақлий)1) муайян миллат вакилларига хос бўлган ақлий қобилият даражаси маънавий-маданий, интеллектуал салоҳият; 2) жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихий таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, ҳаёт ва қонунларни таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қуввати.
Мерос – авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маънавий-маърифий таълим-тарбия, ақлий, интеллектуал бойлик.
Метатехнологиялар – таълим соҳасидаги ижтимоий сиёсат татбиқи даражасидаги таълимий жараённи ифодаловчи технология.
Метод (юнонча metodos – билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот) таълим жараёнида тақдим этилган амалий ва назарий билимларни эгаллаш, ўзлаштириш, ўргатиш, ўрганиш, билиш учун хизмат қиладиган йўл-йўриқлар, усуллар мажмуи.
Методик иш – ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ва уларнинг методик малакаларини ошириш.
Методик қўлланма – ўқитувчиларга мўлжалланган махсус китоб.
Методист – муайян ўқув предметини ўқитиш методикаси бўйича мутахассис.
Методологик ёндашув – методологик ёндашув педагогик жараён ва унда қатнашувчилар фаолиятини ташкил этишнинг етакчи тамойиллардан бири.
Методология – тадқиқотчининг назарий-амалий педагогик фаолиятини ташкил этиш тамойиллари, у амал қиладиган меъёрий-ҳуқуқий, назарий-фалсафий ёндашувлар, қонуниятлар, қарашлар йиғиндиси.
Меҳнат мактаби – ўқувчиларни меҳнат фаолиятига йўналтириш ва таълимни ишлаб чиқариш меҳнати билан бирлаштиришга оид педагогик ғоя.
Меҳнат тарбияси – ўқувчи ва талабаларда умуммеҳнат ва касб кўникмаларини ҳосил қилиш, муайян касбга йўллашнинг мазмуни, шакллари, усул ва воситаларини ўзида мужассамлаштирган педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Меҳнат таълими – политехник ва меҳнат таълим-тарбиясининг ёш авлодда меҳнатга, ижтимоий ҳаётнинг маълум бир соҳасига доир билим, кўникма, малака ҳамда одатларни таркиб топтириш ва ривожлантиришга йўналтирилган тури.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling