Маънавият хонаси – маънавият фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
“Маърифат” газетаси – Тошкентда ҳафтасига икки марта чиқадиган маърифий ва ижтимоий-сиёсий йўналишдаги халқ зиёлилари газетаси Муассислари: - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касба уюшмалари марказий қўмитаси.
Маърифатчилик – маданият ва манавият соҳасидаги оқим.
Маърифат – таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, фалсафий ғоялар мажмуи асосида кишиларнинг онги-билими, маданиятини ўстиришга қаратилган фаолият.
Маъруза – 1)ўқув материалига оид бирор масала, илмий, сиёсий мавзуларнинг изчил, тартибли, оғзаки баёни. Ўқув муассасасида ўқув жараёнининг асосий шакли, таълим муассасаларида дарс бериш усулларидан бири; 2) бир соатлик машғулот давомида ўрганилаётган мавзунинг ҳақиқий моҳиятини очиб бериш, унда илгари сурилган ғоялар асосида илмий хулосалар чиқариш ва уларни умумлашган ҳолда билимларни муайян изчилликда баён этиш шакли; 3) маъруза, лекция- ўқув материали, бирор масала, илмий мавзуларнинг изчил, тартибли баёни.
Маъруза икковлон – икки ёки ундан ортиқ ўқитувчилар томонидан олдиндан тайёрланган сценарий асосида ўтказиладиган маъруза.
Маъруза методи – ўқувчининг оғзаки, изчил баёни.
Маъруза-маслаҳат – мунозара устиворлик қиладиган, амалий йўналишга эга бўлган мавзуларни ўрганишга мўлжалланган маъруза тури.
Маъруза-матбуот конференция – талабалар билимидаги нуқсонларни йўқотиш ва улар тайёргарлиги даражасини ташхислашга мўлжалланган маърузалар йиғиндиси.
Маъруза-суҳбат – ўқув жараёнига талабаларни фаол жалб этишга қаратилган, уларни ўқитувчи билан самарали суҳбатга киришишини таъминловчи маъруза шакли.
Маъруза-тадқиқот – умумий муаммо мавзунинг асосий йўналишлари бўйича хусусий билув топшириқлари ёрдамида аниқланишига мўлжалланган маъруза шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |