Математик модел – математик тимсоллар, белгилар ва ҳодисалар синфининг тахминий намунаси, баёни.
Математика Давлат таълим стандарти – математика таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Математика хонаси – математика фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Математика фани(юнон.mathematike, mathema-билим, фан) – аниқ мантиқий мушоҳада, ҳисоблаш амаллари билан шуғулланадиган фан.
Математика ўқитиш методикаси – 1) математика таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) математика ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Математиканинг танланган масалалари курси – математиканинг назарий муаммоларини ўргатишга қаратилган бўлими.
Материалистик нуқтаи назардан маънавият – шахс майллари тизимида билишга оид ғоявий-ижтимоий эҳтиёжнинг намоён бўлиши.
Матн – ёзилган асар, иншо, нутқ, дарсликдаги ўқув материаллари.
Мафкура – (арабча - фикрлар мажмуи) - муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлатнинг манфаатлари, орзулари, мақсадлари ифодаланган қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими.
Мафкуравий иммунитет – шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизим.
Мафкуравий профилактика – ижтимоий институтлар томонидан амалга ошириладиган турли шакллардаги ғоявий-тарбиявий, маънавий-мафкуравий ишлар мажмуи бўлиб, у бутун ғоявий тарбия тизимини қамраб олади.
Мафкуравий таълим-тарбия – инсон, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият дурёқарашини шакллантиришга, уларни муайян мақсадларни ифода этадиган ғоявий билимлар билан қуроллантиришга йўналтирилган жараён.
Махсус мактаб – 1) жисмоний камчиликка эга болаларни ўқитиш учун ташкил этилган ўқув муассасаси; 2) муайян мақсадларда ташкил этилган айрим мактаблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |