Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet51/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Мактаб контенгенти – умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони.
Мактаб кутубхонаси – ўқувчиларни зарур ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида, мактаб ҳузурида ташкил этилган кутубхона.
Мактаб маданий-маърифий ишлари – мактабда ўқувчиларни ахлоқий-маънавий тарбиялаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар.
Мактаб музейи – мактаб ўқув-педагогик жамоаси фаолияти ва ҳаёти ҳақидаги муҳим ва қимматли материаллар кўргазмаси ташкил этилган хона ёки хоналар.
Мактаб назорат ишлари – ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини текшириш мақсадида улар томонидан бажариладиган ёзма, график ёки амалий ишларни назорат қилиш жараёни.
Мактаб Низоми – ўқув-тарбия ва ташкилий-хўжалик ишларида мактаб фаолиятини тартибга солувчи қоидалар мажмуи.
Мактаб партаси – гигиеник ва педагогик талабларга мувофиқ ясалган, ўқувчиларнинг дарс машғулотларида ўтиришига мўлжалланган мактаб мебелининг асосий турларидан бири.
Мактаб педагогикаси – педагогика фанининг умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг назарий асослари ва қонуниятларини тадқиқ этадиган бўлими.
Мактаб устахонаси – умумий ўрта таълим мактабларида меҳнатдан амалий машғулотлар ўтказиладиган ўқув-моддий техника базаси.
Мактаб фестивали – ўқувчиларнинг техника, адабиёт ва санъат, математика ва б.соҳаларда эришган ютуқларини рағбатлантириш мақсадида ўтказиладиган даврий шодиёна, байрам тадбири.
Мактаб ўлкашунослик ишлари – ўқувчи яшаётган ҳудуднинг табиий шарт-шароити, саноати, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан таништиришга қаратилган таълимий-тарбиявий ишлар.
«Мактаб ўртоқлик суди» ўйини – дидактик ўйин тури.
Мактаб ўқув жиҳозлари мактаб мебели, ўқув қўлланмалар, тасвирий кўрсатма материаллар, мактаб жонли бурчаги кабилар мажмуи.
Мактаб ўқув режаси – ярим ёки бир ўқув йилига мўлжаллаб тузилган мактаб ўқув-тарбия, бошқарув-хўжалик ишлари ва бошқа тадбирлар тизими қайд этилган ҳужжат.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling