Педагогик атамалар луғати
Download 0.99 Mb.
|
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўргазмали ўқув қўлланмалар
- Лойиҳалаш методи
- Локал тармоқ
Кўзи ожизлар мактаби – кўзи ожиз ўқувчиларга таълим-тарбия беришга ихтисослашган ўқув муассасаси.
Кўникма – ўқувчи ёки талабанинг ўзлаштирган билимлари асосида муайян амалий ҳаракатни бажара олиш фаолияти. Кўргазмали ўқув қўлланмалар – таълимнинг кўргазмали воситалари; табиат, жамият, нарса, ҳодисаларнинг табиий ёки бадиий ифодаси. Кўрлар мактаби – кўр ва заиф кўрувчи болалар учун интернат мактаби типидаги махсус таълим тарбия муассасаси. Л Лаёқат – қ.Қобилият. Лафз – берилган ваъда, аҳд, сўз. Либкнехт номидаги намуна иш мактаби – Ўзбекистондаги дастлабки тажриба-намуна мактаби. Тошкентлик педагог В.Ф.Лубенцов бошчилигидаги муаллимлар ташаббуси билан 1918 йилда Тошкент вилоятининг Яланғоч қишлоғида собиқ рус билим юрти биносида очилган. Лицей - 1) Ғарбий Европа, Лотин Америкаси, Африканинг бир қанча мамлакатларидаги умумий ўрта таълим ўқув юртлари; 2) Россия Федерациясидаги айрим умумий ўрта таълим ва ҳунар ўқув юртларининг номи; 3) Ўзбекистонда ўрта махсус ўқув юрти. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида» ги қонунига мувофиқ, академик лицей сифатида ташкил этилган; 4) муайян фан соҳаси бўйича чуқур билим беришга ихтисослашган ўрта махсус таълим муассасаси. Лойиҳалаш методи – педагогиканинг прагматик йўналишига асосланган ҳолда, таълим жараёнида ўқувчиларга бериладиган амалий топшириқларни лойиҳалаш ва уларни ўқувчиларнинг бажаришлари жараёнида билим ва кўникмаларини намоён қилишларини таъминловчи таълим шакли. Локал тармоқ – 1) муайян ҳудудга хос бўлган нарса, воқеа-ҳодисалар; 2) муайян ҳудуд оралиғида жойлашган компьютерларда ўзаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармоқ. Луғат – 1) муайян тилда, унинг ҳудудий ёки ижтимоий лаҳжасида мавжуд бўлган, у ёки бу ёзувчи асарларида учрайдиган сўзлар йиғиндиси, лексика; 2) сўз ёки сўзлар (ёки морфемалар, сўз бирикмалари,иборалар ва бошқалар) муайян тартибда (алифболи, уяли, мавзули) жойлаштирилган, тавсифланувчи бирликлар, уларнинг келиб чиқиши, маънолари, ёзилиши, талаффузи, услубий мансублиги, бошқа тилларга таржимаси ҳақида маълумотлар жамланган китоб. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling