Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet46/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Конституция кўчаси – дидактик ўйин тури.
Конструкциялаш фаолияти – ўқувчи ёки талабанинг ихтиро ва талқинларни амалга ошириш жараёни.
Конференция (лот. konferentia – бир жойга тўплайман) давлат ёки партия, жамоат ва олимлар вакилларининг муайян масалани муҳокама этиш учун йиғилиши.
Конфессионал мактаблар – муайян диний таълим-тарбияни амалга оширишга қаратилган ўқув муассасалари.
Концерт дарслари – ўқувчилардаги мавжуд мусиқий билимларни амалда қўллаш, ўзлари ва бошқаларнинг билимларига баҳо бериш, саҳнада ўзини тутиш, жамоа бўлиб ва якканавозликда куйлаш малакаларини шакллантириш, болаларнинг мусиқий чолғуларига жўр бўлиш, рақс элементларини бажариш ва ҳ.к. ларни намоён қилишларига мўлжалланган дарс.
Корейс тили Давлат таълим стандарти – испан тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Корейс тили хонаси – испан тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Корейс тили ўқитиш методикаси – 1) испан тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) испан тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Коррекция – руҳий, жисмоний камчиликларни бартараф этиш ва тузатишга йўналтирилган педагогик даъволовчи тадбирлар тизими.
Коррекцион-тарбиявий ишлар – аномал болаларни соғломлаштиришга қаратилган таълим-тарбиявий тадбирлар.
Креатив тестлар – (лотин. сreatio – ижод қилиш, яратиш) – шахснинг ижобий лаёқатини ўрганиш ва баҳолаш методикалари мажмуаси.
Креативлик (ижодийлик) – қандайдир янги, бетакрор нарса ярата олиш лаёқати, бадиий шакл яратиш, фикрлаш, ғоя ва ечимга олиб келувчи ақлий жараён.
Кредит – (European Credit Transfer System-ECTS) синовдан ўтди (зачёт), ўқув муассасасида маълум бир курсни ўтганлик ҳақида гувоҳнома.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling