Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet61/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Монологик нутқ – ўқувчи ёки талабанинг ўзгаларга қаратилган нутқи.
Мотив – 1) инсонни ўқишга ёки муайян ҳаракатларни бажаришга ундовчи турли сабаблар йиғиндиси; 2) ўқувчининг маълум эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ фаолиятга мойиллиги.
Мотивация – инсон фаолиятини бошқаришда унинг ахлоқий майлларидан фойдаланиш.
Мотивацион кўникма – шахс мотивларининг йиғиндиси ва шахснинг ижодий илмий меҳнатга лаёқатлилигининг энг муҳим белгиси.
Муаллим – туркий халқлар мактабларида дарс берувчи педагог.
Муаллифлик мактаби – муайян муаллиф ва муаллифлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган илғор психологик-педагогик концепцияга асосланган экспериментал ўқув-тарбия муассасаси.
Муаммо – ўқув жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган масала, вазифа.
Муаммоли баён – 1) таълим усулларидан бири; 2) маъруза машғулотларида монолог тарзда, семинар машғулотларида эса диалог тарзда амалга ошириладиган таълим усули.
Муаммоли вазият – индивид ёки гуруҳ фаолиятига кучли таъсир кўрсатувчи ҳолат.
Муаммоли таълим методлари – ўзлаштирилиши зарур бўлган билимлар ҳажмини аниқлаш.
Муаммоли ўқитиш – ўқитишнинг табиий-самарали усули, муаммоли вазиятлар яратиш орқали илмий билимлар мантиқини намойиш этадиган ўқитиш жараёни.
Муаммолар таҳлили – фанлараро алоқаларни ўрганиш – муаммоларни мустақил ҳал этиш учун тайёрлашга йўналтирилган метод.
Мударрис – мусулмонларнинг олий диний ўқув юртларида муаллимлик қилувчи киши.
Мулла мадрасани тугатган, ислом илмидан мукаммал билимга эга бўлган мусулмон зиёлиси.
Мулоқот маданияти – қ. Коммуникатив маданият.
Мультимедиа – компьютернинг ўқув материалларни рангли графика, матн ва графикда эффектлар, овозларнинг чиқиши ва синтезлашган мусиқалар, анимация, шунингдек тўлақонли видеоклиплар, ҳатто видеофильмлар каби турли хил кўринишларда берилиши.
Мультимедияли китоблар – битта ахборот ташувчи воситага жамланган (масалан, CD-ROM дискига) матнли, овозли, статик-динамик ва видеотасвирли маълумотлардан ташкил топган ўқув китоби.
Мумтоз таълим – уйғониш даврида антик маданиятга қизиқишнинг кучайиши натижасида таркиб топган, Европада қадимий грек ҳамда лотин тили ва маданиятини ўрганишга қаратилган умумий ўрта таълимнинг асосий йўналишларидан бири.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling