Мустақил тадқиқотчилик фаолияти – ўқув фаолиятининг тадқиқотчиликка йўналтирилган тури.
Мустақил таълим – инсоннинг ўзи танлаган воситалар ва адабиётлар ёрдамида авлодлар тажрибасини, фан ва техника ютуқларини ўрганишга йўналтирилган шахсий ҳаракатлари жараёни.
Мутахассислик – махсус тайёргарлик ва иш тажрибасини эгаллаш йўли билан амалга ошириладиган муайян билим, кўникма ва малакалар талаб этиладиган у ёки бу касбий йўналишдаги фаолият тури.
Муҳитга йўналтирилган педагогик технологиялар – таълим муҳитини ўзгартиришга йўналтирилиб, ўқувчининг ижобий шарт–шароитлар воситасида атроф – борлиқ орқали боланинг ривожланишига кўмаклашадиган технология.
Муқобил мактаблар – эркин мактаблар бўлиб, бошқа мактаб билан ёндош ҳолда фаолият кўрсатиб, болаларнинг таълим олишини таъминловчи муассаса.
Н
Навоий Педагогика институти – педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат олий ўқув юрти.
Назарий таққослаш – солиштириш методи – таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятлар, уларни тасдиқловчи омиллар, турли тарихий давр ва тарбия муҳитига хос томонларини ўзаро қиёслаш асосида аниқлашдан иборат бўлган метод.
Назария ва амалиёт бирлиги – таълим олувчиларда назарий ва амалий билим, кўникма, малакаларни таъминлашга қаратилган дидактик тамойил.
Назорат – ўқитишнинг барча босқичларида натижалар сифатини назорат қилиш, таълим олувчиларнинг билим, кўникма, малакалари ҳамда уларнинг шахсиятини аниқлаш жараёни.
Назорат қилиш дастур воситалари – маълумотлар омборидаги ўқитувчи томонидан тузилган топшириқлар, саволлар, тест ва шу кабилардан фойдаланиш дастурларини жорий этиш воситалари.
Наманган муҳандислик-педагогика институти - муҳандис-педагоглар, муҳандислар, иқтисодчи-педагог ва иқтисодчилар тайёрлайдиган олий ўқув юрти.
Намойиш этиш методи – 1) ўқитувчи томонидан баён қилинаётган илмийназарий билимларнинг таҳсил олувчилар томонидан пухта ўзлаштирилиши учун уларнинг сезги органлари – эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, тери сезгиларининг бир объектга алоҳидаалоҳида ёки бир неча сезги аъзоларини бир йўла сафарбар қилишга имкон берадиган кўргазмали метод; 2) таҳсил олувчиларнинг ўқув материалларини аниқ образлар воситасида бевосита идрок қилишларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган таълим методи.
Do'stlaringiz bilan baham: |