Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


КАСБ ЁКИ МУТАХАССИСЛИКЛАРНИНГ МАЛАКА ТАЛАБЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


Download 0.52 Mb.
bet4/14
Sana07.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1082820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Профессионал таълим даражалари бўйича касб ва мутахассисликларнинг

КАСБ ЁКИ МУТАХАССИСЛИКЛАРНИНГ МАЛАКА ТАЛАБЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


Малака талаблари бу - узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблардир. Бунда таълим дастурини ўзлаштирган битирувчиларнинг умумий ва касбий компетенцияларига қўйиладиган талаблар, битирувчиларнинг касбий фаолияти тавсифи ва таълим дастурини ўзлаштирган битирувчиларга қўйилган талабларни баҳолаш акс эттирилади. Касб ёки мутахассисликларнинг малака талаблари қуйидаги тузилишга эга бўлади.
Касбнинг таълим дастурини ўзлаштиришга қўйилган талаблар ва битирувчиларни баҳолаш
Битирувчининг касбий
фаолият соҳаси
Битирувчининг касбий
фаолият объектлари
Битирувчининг умумий
компетенциясига қўйиладиган
талаблар
Битирувчининг касбий компетенциясига
қўйиладиган талаблар

КАСБ ЁКИ МУТАХАССИСЛИКЛАРНИНГ МАЛАКА ТАЛАБЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ


Касбий фаолияти соҳаси - касбга доир билим, малака ва кўникмаларнинг қўлланиш доираси ҳисобланиб унинг номланиши иқтисодиёт соҳалари билан мувофиқлаштирилади. Яъни маълум бир асосда бирлаштирилган тармоқлар мажмуи ҳисобланади. Шунингдек, касбий фаолият соҳасида - ташкилот ва корхона уставида назарда тутилган ишлар ва хизматлар турлари ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориш юзасидан амалга ошириладиган ишлар қайт этилади. Бундан ташқари бажариладиган ишлар ва хизматлар турлари рўйхатига қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг турли соҳалари киритилиши ҳам мумкин. Масалан: Электромонтёр касби бўйича касбий фаолият соҳаси- электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳисобланади.
Касбий фаолияти объектлари - бу муайян бир меҳнат фаолият олиб бориладиган жой ҳисобланади. Касбий фаолияти объектлари касбий фаолият соҳасининг маълум бир тармоқлари бўйича меҳнат фаолияти олиб бориладиган объектни аниқлаштириб беради. Касбий фаолияти объектлари битирувчинининг эгаллаётган касби бўйича квалификациялар кесимида шакллантирилади. Чунки битирувчининг квалификациялар бўйича меҳнат фаолияти турлича бўлиши сабабли касбий фаолияти объектлари ҳам турлича бўлади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling