Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Масалан: Электромонтёр касби бўйича касбий фаолияти объектлари


Download 0.52 Mb.
bet5/14
Sana07.01.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1082820
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5 мавзу Профессионал таълим даражалари бўйича касб ва мутахассисликларнинг

Масалан: Электромонтёр касби бўйича касбий фаолияти объектлари - электр энергияни ишлаб чиқариш бўйича электр станцияларда, узатиш ва тақсимлаш бўйича подстанцияларда ҳамда тақсимлаш пунктлари ҳисобланади. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, битирувчининг меҳнат фаолияти ва квалификацияси бир-бирига яқин бўлса касбий фаолияти объектлари ҳам бир-хил бўлиши мумкин.
Касбий стандартдаги меҳнат функциялари ва ушбу меҳнат фукцияларини бажариш учун зарур меҳнат ҳаракатлари касбий компетенциялар сифатида акс этади. Касбий компетенцияларнинг сони танланган квалификацияга боғлиқ бўлади. Касбий компетенцияларнинг йиғиндиси мазкур квалификациянинг мазмунини акс этиши керак. Битта меҳнат ҳаракати бир ёки бир нечта касбий компетенция сифатида акс этиши мумкин. Бир нечта меҳнат ҳаракати битта компетенцияни шакллантириш ҳам мумкин.
Касбий ва меҳнат муаммоларини ҳал қилишга қаратилган ва меҳнат бозорида битирувчини ижтимоий ва меҳнат муноса-батларига киришишида шарт бўлган бар-ча касб ва мутахассисликлар учун умумий фаолиятнинг универсал усуллари
Маълум бир йўналиш ва касбий фаолият тури бўйича мавжуд кўникмалар, билимлар ва амалий тажрибалар асосида ҳаракат қилиш қобилияти
Умумий компетенция (УК)
Касбий компетенциялар (КК)
КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ
Элeктр ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр
Электр жиҳозларни таъмирловчи электромонтёр
Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи электромонтёр
Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори бўйича танланган касбнинг квалификациялар бўйича касбий компетенцияларини шакллантиришда бир ёки бир нечта касбий стандартлардан фойдаланиш мумкин. Чунки Профессионал таълимнинг тайёрлов йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификаторидаги касбларда бир нечта квалификацияларнинг берилиши кўзда тутилган бўлади.
Масалан: Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр касби таълим классификатори бўйича қуйидаги уч та квалификация берилиши кўзда тўтилган

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling