Педагогик касбий компетентликнинг тузилиши ва мазмуни
Download 1.8 Mb.
|
Касбий компетентлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШ
- Тошкент - 2022
- Тезкор ҳаракатлана олиш компетентлиги
- Индивидуал ривожлантириш дастури
- Педагогнинг индивидуал ривожланиш дастури
- Ўз-ўзини ривожлантириш
- Педагогнинг ўз устида ишлаш босқичлари: 1-босқич.
- Педагогнинг ўз устида ишлаш босқичлари: 3-босқич.
- 5-босқич.
Режа: 1. “Компетентлик” тушунчасининг моҳияти. 2.Касбий компетентлик сифатлари. 3. Замонавий мутахассис моделиТехнологик компетентлик – касбий-педагогик билим, кўникма ва малакаларни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш қобилиятига, замонавий дидактик воситалар (техник воситалар ва ўқув қуроллари)дан фойдаланиш малакасига эгаликТезкор ҳаракатлана олиш компетентлиги – фавқулотда ҳолатларда (табиий офатлар содир бўлганда, технологик жараён ишдан чиққанда) ва муаммоли вазиятларда (педагогик зиддиятлар юзага келганда) оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик кабилар)ни самарали ўзлаштира олишига ёрдам берадиКасбий компетенцияга эга мутахассис: - ўз билимларини изчил бойитиб боради; - янги ахборотларни ўзлаштиради; - давр талабларини чуқур англайди; - янги билимларни излаб топади; - уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллайдиПедагогнинг касбий компетенцияси унинг: - ўқув ва тарбиявий характерга эга муаммоларни ечишда вазиятга мос метод ва - усуллардан самарали фойдалана олиш; уларни оқилона танлай билиш; - вазиятга мос келмайдиган метод ва усулларни рад этиш; - масалага танқидий ёндаша олиш каби малакаларга эгалигини ифодалайдиИндивидуал ривожлантириш дастури – ҳар бир шахс ёки мутахассиснинг ўзида у ёки бу сифат, кўникма, малакалар (жумладан, касбий компетентлик)ни шакллантириш, такомиллаштириш эҳтиёжларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган шахсий дастури. Унда шакллантирилиши, такомиллаштирилиши зарур бўлган сифат, кўникма ва малакаларни шакллантириш, амалий фаолият турларини ташкил этиш, танланган методлар бўйича ўз устида ишлаш учун белгиланган муддат акс этадиПедагогнинг индивидуал ривожланиш дастури – мутахссис сифатида педагогнинг индивидуал равишда ўзида у ёки бу касбий-педагогик сифат, кўникма ва малакалар (жумладан, касбий компетентлик сифатлари)ни шакллантириш, такомиллаштириш эҳтиёжларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган дастуриЎз-ўзини ривожлантириш – ўзида касбий тажриба, малака ва маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақил равишда амалий ҳаракатларни ташкил этишиПедагогнинг: аниқ мақсадга кўра педагогик жараённи такомиллаштириш; - педагогик жараён самарадорлигини, ўзининг ишчанлик фаоллигини ошириш; - изчил равишда янгиланиб бораётган педагогик билимларни ўзлаштириш; - илғор технология, метод, воситалардан хабардор бўлиш; - фаолиятига фан-техниканинг сўнгги янгиликларини самарали тадбиқ этиш; - касбий кўникма ва малакаларини такомиллаштириш; - салбий педагогик низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш чораларини излашга қаратилган амалий ҳаракати унинг ўз устида ишлашини ифодалайдиПедагогнинг ўз устида ишлаш босқичлари: 1-босқич. Ўз хато ва камчиликларини тан олиш. 2-босқич. Йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг ўзи, бошқалар ва атроф-муҳит учун зарарини тушуниш (бунинг учун реал ножўя хатти-ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари – муносабатларнинг бузилиши, вазифа ёки муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги кабиларни ёдга олишни ўйлаш лозим)Педагогнинг ўз устида ишлаш босқичлари: 3-босқич. Йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, мавжуд салбий вазиятдан чиқишнинг ижобий йўлларини излаш. 4-босқич. Хато ва камчиликларни такрорламаслик юзасидан қарор қабул қилиш (ўз иқрори ва қарорини баралла овоз билан айтиш). 5-босқич. Қабул қилинган қарорнинг бажарилишини назорат қилишЎз-ўзини баҳолаш – шахс томонидан мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш орқали ўзига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули. У шахснинг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиши зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин шахсни бунга бевосита тайёрлаш мумкин. Ўз-ўзини баҳолаш субъект учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига объектив баҳо бериш, ўзидан қониқишини таъминлайдиЎз-ўзини баҳолашда муҳим бўлган омиллар: 1. Ўзини тушуниш (ўзи ҳақида аниқ малумотларга эга бўлиш). 2. Шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш (ўзи тўғрисида ижобий маълумотларни тўплаш). 3. Ўз-ўзини назорат қилиш (ўзи тўғрисидаги шахсий билимларнинг атрофдагилар томонидан у ҳақида билдираётган фикрлар билан ўзаро мувофиқ келиши)Ўз-ўзини баҳолаш даражаси шахснинг ўзидан ўзи қониқиши ёки қониқмаслигини белгилаб беради. Бунинг учун ўзини ўзи баҳолаш кўрсаткичлари шахс имкониятларига мос кела олиши лозимDownload 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling