Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet25/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Диагностик билим. Талабаларнинг билим, кўникма, тажриба ва компетенцияси тизимида дастлабки, ўрта ва якуний даражасини аниқлаб бериш, талабалар гуруҳида педагогик вазиятларни аниқлаш, талабанинг умумаданий ва тарбия даражасини аниқлаш ва бошқалар.
Ўқитувчининг прогностик билиши. Олдиндан айтиб бериши, талабалар ўқиши ва касбий тарбия натижаларини олдиндан айтиб бериш, бирон-бир педагогик вазифани аниқ белгилаб олиб, уни ечиш шаклларини аниқлаш, талабалар учун ўқув-методологик (тарбиявий) ишларнинг режаларини тузиб олиш, ўқув жараёнида талабалар учун юзага келадиган қийинчиликлар ва хатоларни олдиндан билиш ва бошқалар.
Ўқитувчининг конструктив билиши. Таълим жараёнларини илмий асосда қуриш, ташкил этиш, самарадор ўқув ва касбий тарбия технологиялари, методлари, шакллари, усуллари ва воситалирини танлаш ҳамда қўллаш, ўқув-амалий ишларини ташкил қилиш ва бошқариш, талабаларнинг ўқиши ва ижодий ишларини фаоллаштириш ва бошқалар.
Ўқитувчининг коммуникативлиги. Талабалар билан мақсадга мувофиқ муносабатлар ўрнатиш, улар билан муносабатларда индивидуал ва ўзига хос ёндошувларни топиш, дарс давомида ижобий-руҳий муҳитни ташкил қилиш, талабалар ҳулқ-атворини бошқара билиш, ўзини ҳаёлан талаба ўрнига қўйиб кўра билиш, талабаларни эзгу ишларга қизиқтириш, педагогик технологияларнинг энг яхши шаклларини излаб топиш.
Ўқитувчининг ташкилотчилик қобилияти. Талабалар ўқув фаолиятини ташкил этиш, ўзининг ўқитувчилик ва тарбиявий фаолиятини ташкил этиш, талабалар билан ишлашда касбга йўналтирилган тадбирларни ташкил этиш ва бошқалар.
Ўқитувчининг таҳлилий билиши. Талабаларни ўқитиш ва тарбиялаш натижаларини таҳлил қилиш, касбий педагогик фаолиятидаги нуқсонлар ва ютуқлар юзага келиш сабаблари ҳамда ўқитувчиларнинг тажрибаларини таҳлил қилиш. Таълим-тарбияда қўлланилган самрадор метод, усул ва ўқитиш манбаларини таҳлил қилиш ва бошқалар.
Биз тилга олган олий таълим ўқитувчисига қўйиладиган талаблар ичида унинг касбий компетенциясини такомиллаштириш ва давлат стандартлари талабларига жавоб бера олиш масаласи ҳам энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида олиб борилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ, республика таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлари билан таъминлаш чора-тадбирлари белгиланган.18
Олий таълим педагог кадрларига қўйиладиган талаблар Олий таълим педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси 3-иловада келтирилган.
О
3 илова
лий таълим муассасаси ўқитувчиси магистр даражасидан паст бўлмаган олий маълумотга (дипломли мутахассис) эга бўлиши, илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бориши, қуйидагиларни билиши ва ижодий қўлланиш кўникмаларига эга бўлиши керак:




Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling