3.3. Олий таълим ўқитувчиси малакасига эга бўлиш учун қўйиладиган талаблар
Олий таълим ўқитувчиси касбий фаолиятига қўйиладиган асосий мақсад талабаларнинг касбий, шахсий сифатларини такомиллаштиришдан иборат. Шу боис ўқитувчи касбий фаолияти юзасидан қатор вазифалар тизимини бажариши лозим. Ана шу вазифаларни самарали ва муваффақиятли бажарилиши ўқитувчи нинг, энг аввало, касбий, педагогик тайёргарлигига, қолаверса, касбий компетенциясига боғлиқ. У мунтазам равишда педагогик ва касбий компетенциясини такомиллаштириб бориши, тез ўзгариб кетаётган жамиятга мос равишда фаолият юргазиши лозим. Айтиш жоиз бўлса, педагогик касбий фаолият давомий билим олиш, тажриба ва яна билим олишдан иборат бўлган инсон фаолиятики, унга қўйиладиган талаблар ҳам такомиллашиб, ошиб бораверади.
Олий таълим ўқитувчиси вазифалари.
талабалар учун олий таълим дастурлари асосида назарий билимларни, умуммаданият (касбий махсус) компетенцияларни эгаллашлари учун ташкилий шароитлар яратиш;
талабаларда инсоннинг табиат билан жамият, маданият, давлат билан узвий боғлиқлиги қонуниятлари ҳақидаги билимлар билан қуроллантириш, инсон шахсиятининг шакллантириш жараён лари ҳақида билимга, илмий ахборотларни топиш ва талқин этиш усуллари, уларни қайта ишлаш ва сақлаш каби масалаларга ўргатиш ва бошқалардан иборат.
бўлғуси мутахассисларнинг ўзи танлаган соҳа ва мутахассисликлари бўйича амалий билимларини шакллантириш, талаба шахсининг касбий йўналишини такомиллаштириш, унинг умумий, касбий маданиятини, ўз фаолиятини такомиллаштириш;
талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш, илмий-тадқиқотчилик фаолиятини шакллантириш;
талабаларнинг касбий-шахсий имкониятлари очилиши учун кўмаклашиш.
Олий таълим ўқитувчиси фаолиятининг мазмун-моҳияти.
Ўқув ишлари (дарсда ва аудиториядан ташқарида) – маъруза, семинар, амалий ва лаборатория ишлари; аудиториядан ташқари – консультация, рейтинг баҳолаш, имтиҳон, курс ишлари, малакавий ишларни текшириш ва раҳбарлик қилиш, амалиётни ташкил этиш ҳамда назорат ишларини баҳолаш.
Ноўқув ишлари:
а) ўқув-услубий ишлар;
б) илмий-тадқиқот ишлари;
в) тарбиявий ишлар;
г) ташкилий-услубий ишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |