Педагогик компетентлик
Ўқитувчининг амалий тайёргарлиги
Download 1.34 Mb.
|
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаоллаштириш.
- Педагогниннинг ташкилотчилик фаолияти.
- Интерпретизация
- Ахборий билиш.
3.2. Ўқитувчининг амалий тайёргарлиги
Олий таълим ўқитувчисининг амалий тайёргарлиги, унинг дарслар бўйича билиш ва ташкил этиш қобилиятлари билангина ўлчанмайди, у ҳам бир қатор методологик-технологик ва бошқа фаолият турларида намоён бўлади. Фаоллаштириш. Инсондаги билим, кўникма, маҳорат, тажриба, ҳулқ-атфор, ҳис-ҳаяжон ва бошқа сифатларини потенциал-фаол ҳаракатга айлантириш демакдир. Дидактика. Таълим-тарбиянинг назарий асосларидан бири бўлиб, педагогиканинг бир қисмидир. Педагогниннинг ташкилотчилик фаолияти. Талабаларни фаолиятнинг турли соҳаларига ва жамоа фаолиятини ташкил қилиш, уларни тарбиянинг объектидан субъектига айлантириш воситасидир. Ташкилотчилик айниқса тарбиявий ишларда самарали ҳисобланади. Интерпретизация – тақдим этиш, ниманидир уқтириш. Адаптация – мослашув. Сафарбарликни билиш – талабаларнинг диққатини тортувчи, уларда ўқишга, меҳнатга ва бошқа фаолият турларига қатъий қизиқиш уйғотувчи, дарсларга нисбатан иштиёқ ва ўқув ишлари бўйича кўникма билан, ўқув ишлари илмий асослари билан қуроллантирувчи, билимлар ва ҳаётий тажрибаларни долзарблаштирувчи, атроф-муҳитга нисбатан мустақил ва ижодий муносабатда бўлишни шакллантирувчи, талаба ва тарбияланувчилар учун одоб-ахлоқни юксалтирадиган вазиятлар туғдирадиган, баҳолаш ва жазолашнинг мақбул методларини қўлловчи, ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорликдаги фаолият юргазиш муҳитини яратувчи хусусиятлардир. Ахборий билиш. Кўпинча уни ўқув маълумотларини билиш сифатида қабул қиладилар, шу билан биргаликда ахборотларни олиш ўринини ҳам белгиловчи хусусиятдир. Бу босма манбалардан фойдаланишни билиш, библиография билан ишлай олиш кўникмаси, бошқа манбалардан маълумотларни олиб, уларни дидактик қайта ишлай олишни билиши, таълим-тарбия ишларида турли маълумотларни изоҳлаш ва мослаштиришни билишдир. Дедукция. Мантиқ қоидаларига кўра, фикр берувчи занжир, мантиқий тадқиқод олиб борувчи унсур, уни билиш, ўқув мартериалларини аниқ ва лўнда тақдим қилиш, дарслик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, талабаларнинг тайёргарлик даражаси, ҳаётий тажриба ва ёши, аниқ бир ҳикояни тўғри тузиш, тушунтириш, суҳбатни муаммоли тақдим этиш, материалларни изоҳлашда дедуктив ва индуктив йўллардан тенг фойдаланиш, саволларни муқобил, қисқа, лўнда ва таъсирчан, тушунарли шаклда тузиш, техник воситалардан фойдаланиш, ахборот технологиялари, кўргазмали қуроллар, графиклар, диаграмма, схема, суратлар ёрдамида фикрларини акс эттириш, талабалар томонидан янги машғулотни қандай ўзлаштирганликларини башорат қилиш, турли-туман метод ва йўллардан фойдаланиш, материалларни тушунтириб бериш борасида ўз йўл-йўриқ ва режаларига эга бўлиш кабилардан иборат. Компетентлик – бу билимлар, кўникмалар, маълумотлилик, ўз-ўзини шахс сифатида намоён қилиш, рўёбга чиқариш, ўзининг дунёдаги ўрни, шулар натижасида ўз касбинининг яшашдан мақсадини олий мақсади деб билиш, шахсга йўналтирилганлиги боис, унинг имкониятларини тўлалигича сафарбар қилиш, атрофдагилар тан олиши манбаи ҳисобланади. Ўқитувчи билиши зарур бўлган ориентация, махсус йўналтирилган обстракт, ташкилий, инсонни билиш, ҳиссий, педагогик мулоқот, идентификацион билиш, педагогик техникани билиш, бошқа соҳаларни, бадиий (қўшиқ айтиш, расм чизиш, мусиқа асбобларини чалиш, адабиёт ва журналистика жанрларини билишда ижод қилиш, рол ўйнаш ва бошқалар), спорт, туризм, маъруза ўқиш қишлоқ хўжалиги ишлари, устачилик, тўгарак очиш каби соҳалардан бир нечтасини билиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Тўғри ташкил этилган амалий машғулотлар муҳим тарбиявий ва амалий аҳамиятга эга бўлади ҳамда бўлғуси ўқитувчи касбий компетенцияси шаклланиши, такомиллишувининг аспектлари сифатида кўзга ташланади. Энг аввало, дидиктиканинг асосий пирнципи бўлмиш назарий билимларни амалиётда қўллаш имконини беради ҳамда қуйидаги вазифаларни бажариш йўлларини кўрсатади: бўлғуси касбий тайёргарлик учун амалий билиш ва кўникмаларни шакллантиради. маърузалар ва мустақил ўқиш мобайнида олган билимларни янада чуқурлаштиради, мустаҳкамлайди, аниқлаштиради. ўрганилаётган ҳодисаларни кузатиш ва изоҳлаб бериш қобилиятини ривожлантиради. ўз-ўзини такомиллаштириш сари етаклайди. Шундай қилиб, талабаларнинг амалиёт фаолоиятини олий ўқув юртлари ўқув машғулотларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Амалиётчи-талаба ўзлаштирган билимларини қўллаган ҳолда педагогик фаолиятнинг янги уфқларига қадам ташлайди. Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида педагог инновацион фаолиятга бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади: 1. Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методоло гия ва ўқув жараёни технологиясини тубдан янгилашни талаб қилади, янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишлардан иборат бўлади; 2. Таълим мазмунини инсонпаварлаштириш доимо ўқитиш нинг янги танқидий шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо қилади; Педагог инновацион фаолиятининг таҳлили янгилик киритиш нинг самарадорлигини белгиловчи муайян шартлардан фойдаланиш ни талаб қилади. Бундай меъёрларга – янгилик – мақбуллик, юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш имкониятлари киради. Педагогнинг инновацион фаолияти - ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш. Ушбу режани амалга ошириш ва таҳлил қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. Инновацион фаолият тадқиқотлари педагогнинг инновацион фаолиятга ҳозирлиги меъёрларини белгилашга имкон берди (В.А. Сластинин). 1. Инновацион фаолиятга бўлган заруриятни англаш; 2. Ижодий фаолиятга талаб қилинишига тайёргарлик; 3. Шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослашти риш; 4. Инновацион фаолиятни ижро этиш технологиясига тайёргар лик даражаси. Инновацион жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуниятларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараёнини замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида, жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради. Демак, ўқитувчи, янги педагогик технологиялар, назариялар, концепциялар муаллифи, тадқиқотчи, фойдаланувчи ва тарғиботчи сифатида намоён бўлади. Ҳозирги маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи инновацион фаолиятига бўлган талаблар қуйидагилар билан аниқланади: ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими методология ва ўқув жараёнининг технологиясини тубдан янгиланишни талаб қилади. Бу шароитда ўқитувчи инновацион фаолияти педагогик янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади; таълим мазмунини инсонпарварлаштириш, ўқитишнинг янги шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо этади. Ўқитувчи инновацион фаолиятининг таҳлили янгилик киритиш нинг самарасини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга янгилик, оптималлик, юқори натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацион ижодий қўллаш имкониятлари киради. Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида, ўзида таклиф қилинадиган янгилик, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагогик олимлар янгиликни қўллаш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлоқ, чегараланган мутлоқ, шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар. Мақбуллик меъёри ўқитувчи ва талабанинг натижага эришиши учун сарфланган куч ва воситаларни билдиради. Натижалилик ўқитувчи воситасидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради. Педагогик янгилик эса ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. В.А.Сластинин ўтказган тадқиқотлар ўқитувчининг инновацион фаолиятига ижобий тайёргарлигини аниқлаш имкониятларини беради: мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффақиятини башорат қилиш; янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва аниқлик даражасини аниқлаш; янгиликни татбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш; янгиликни татбиқ этадиган ташкилотнинг инновация қобилия тига баҳо бериш. Бунда ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳлил қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади, унда инновацион фаолиятининг самараси педагог шахсияти билан белгиланади. Педагогнинг инновацион фаолиятига бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари: шахснинг ижодий мотивацияни қўллаганлиги. Бу қизиқувчан лик, ижодий қизиқиш, ижодий ютуқлар, пешқадамликка ва ўз камолотига интилиш; креативлик, бу – хаёлий қараш; баҳо бера олиш қобилияти ва ўз камолотига интилиш; касбий фаолиятни баҳолаш, бу - ижодий фаолият методологияси ва педагогик тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти; муаллифлик концепцияси ва зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилиятлари; ижодий фаолиятига ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти; ўқитувчининг индивидуал қобилияти, бу – ижодий фаолият суръати ва иш қобилияти; қатъиятлик, масъулиятлик ва ҳалоллик, ўзини тута билиш. Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион фаолиятига сезгирлиги меъёрларини белгилашга имкон беради: инновацион фаолиятга бўлган заруратни аниқлаш; ижодий фаолиятга жалб қилишга тайёргарлик; шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; ижодий муваффақиятсизликларни енгишга тайёрлик; инновацион фаолиятни касбий мустақилликка таъсири. Инновацион фаолиятни энг муҳим масалаларидан бири - ўқитувчи шахси: у новатор, сермаҳсул ижодий шахс, кенг қамровли қизиқиш, ички дунёси бой, педагогик янгиликка ўч бўлиши лозим. Инновацион фаолият мотивацион, технологиклик ва рефлексиялик қисмлардан ташкил топади. Ўқитувчини бу фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга ошади: янгиликни идрок қилишга инновацион тайёргарликни шакллантириш ва янгича ҳаракат қилишга ўргатиш. Инновацион фаолиятни ташкил этишда талабаларнинг билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга. Инновация жараёнлари, функциялари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари ва бошқариш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараёнини замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида ташкил этиш имконини беради. Педагогик жараённи самарали бошқариш ўқитувчининг хилма-хил фаолиятига боғлиқ: ёшларни ўқитиш, аудиториядан ташқари тарбиявий ишларни ташкил эта билиш ва ўтказиш, ота-оналар ўртасида педагогик тарғибот ишларини олиб бориш ва ҳоказо. Буларнинг барчаси ўқитувчидан чуқур билимларга эга бўлишни, ўз соҳасини, болаларни севишни талаб этади. Шу аснода ўқитувчининг амалий ишларидаги муваффақияти унинг бола хатти-ҳаракатининг сабабларини қанчалик тўғри аниқланганлигига, хатти-ҳаракат сабабларидаи келиб чиқиб, аниқ педагогик мақсадни қанчалик тўғри ифодалаганлигига, олдига қўйган мақсадига эришишнинг оптимал усулларини қанчалик тўғри танланганлигига ҳамда уларни реал педагогик жараёнда моҳирлик билан қанчалик жорий қила олганига боғлиқ. Аслида ўқитувчи ва талабалар топшириққа турлича назар билан қарайдилар. Ўқитувчилар қисқа муддат ичида талабаларнинг бутун гуруҳини маълум кўникмага ўргатишни истайдилар, ёки ўз қоидаси асосида уларни сўзсиз итоат этишни уйлайди. Лекин бу “мақсад” ҳар доим ҳам ўз натижасини беравермайди. Замонавий педагог қиёфасида бу ҳолатдан воз кечиб, ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигини инновацион талаблар асосида намунага айланса, ҳамкорликка асосланса педагогик фаолият жараёни янада юқори самарага эришилади. Ўз ишининг моҳир устаси, ижодкор, педагог шогирди келажаги, унинг бахти йўлида тинимсиз изланади, жамият манфаати ва мақсади асосида фаол меҳнат қилади. Шундай ўқитувчининг инновацион фаолияти замирада талаба ҳаётда мувафаққият ва бахтсизликларга бардош беришнинг ўзи учун мос усулларини топади, меҳнат фаолияти мос турини аниқлайди, бўш вақтини узлуксиз иш шакллари, одамлар билан муносабатлар хусусиятларини белгилайди. Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимни ислоҳ қилишни янги Давлат таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишга қаратилган ҳозирги кунда ўқитувчи фаолиятига, унинг педагогик маҳоратига алоҳида эътибор берилмоқда. Таълим жараёнида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг педагогик фикрлашида ўрин ола бошлаган педагогик технологияни дарс жараёнида қўллашга оид тавсиялар ўқитувчилар учун жуда зарур. Айниқса ҳамкорликка асосланган, талабаларнинг фаоллигини оширишга қаратилган, талабаларни ва бошқаларни фикрини эшитиш, тушуниш, ҳурмат қилиш, ўзгалар манфаатлари билан ҳисоблашиши, уларга ўргатиш, таъсир қила олиш ўзининг ҳамда бошқаларнинг «мен»лигини сезиш, ҳис қилиш, ўзини бошқариш, фикрини аниқ, тўғри ва пухта баён эта олишга, ишлатишга қаратилган «интерфаол» ўқитиш усуллари тез суръатлар билан ривожланиб ижобий самара бермоқда. Ўқитишда фойдаланиб келинаётган интерфаол методлар талабалар ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтириб, талабаларни ҳаракатчанликка бошлаб руҳлантиради ва уларни мантиқий тафаккурини шакллантиради. Натижада талабалар ҳамкорликка, ижодкорликка, ўз устида ишлашга ўргана бошлайди. Ҳар қандай интерфаол метод тўғри ва мақсадли қўлланилганда талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади. Педагогик инновацияларни ҳаётга татбиқ этишда, интеллектуал жамият қуришда ўқитувчи асосий масъул шахс ҳисобланади. Чунки унинг асосий вазифаси ва мураккаб фаолияти замирида ёш авлодни одобли, эътиборли қилиб тарбиялаш, уларни илмий билимлар билан қуроллантириш каби вазифалар ётади. Таълим тазимида содир бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар талабаларга янги билим, кўникма ва малакаларини бериш билан бир қаторда, ёшларимизни ўзига ва бошқа инсонларга, жамиятга, давлатга, табиатга нисбатан ўзгаришини, ватанпарварлик ғояларини онгига ва қалбига сингдиришини ҳам кўзда тутади. Демак, ўқитувчи - педагог ўз олдига қўйилган мураккаб, масъулиятли ва долзарб вазифаларни бажариш учун ҳамда таълим-тарбия жараёнига бўлган янгича қарашларни шакллантириши учун қуйидаги ҳислатларга эга бўлиши керак: — замонавий, илмий ва маданий тараққиётнинг моҳиятини чуқур тушуна билиши; — дунё ва инсон ҳақидаги билимлар тизимини чуқур ва кенг нуқтаи назарда англаши; — ахборот таълим технологияларини ва ўқитиш воситаларини таълим беришда татбиқ этиши; — интернет тармоғи тўғрисида тушунчага эга бўлиши ва ундан ўз билимини оширишда фойдалана олиши; — педагогик меҳнатининг самарадорлигини таҳлил этиш йўлларини билиши ва ўзига-ўзи баҳо бера олиши; — оилавий таълим-тарбия муаммолари бўйича тасаввурларини ривожлантириши; — умуминсоний ҳамда миллий маданият ва қадриятлар; — миллий ғоя ва миллий мафкура иқтисодий ислоҳатлар моҳиятини тушуниб олиши; — дарс жараёнида педагогик технологиялардан унумли фойдаланиш йўлларини билиши; — талабаларнинг фикрлашлари ва бир-бирлари билан фикр алмашишлари ҳамда дўстона муҳит яратиш учун шароит яратиши; — дарснинг самарадорлигини ошириш учун лаборатория жиҳозларидан, техник воситалар ва ўқув воситалардан фойдаланиш йўлларини билиши; — болаларнинг баркамол инсон бўлиб етишишида ўзининг изланишлари, ижодкорлиги, ташаббускорлиги, ҳамда бетиним меҳнатлари орқали таълим-тарбия бериш кабилардир. Хулоса қилиб айтганда, олий таълим ўқитувчисининг касбий компетенцияси такомиллашувида назарий тайёргарликлар билан бирга амалий тайёргарликлар узвийлиги кўзга ташланади. Бўлғуси ўқитувчиларнинг амалий тайёргарлиги ташкилий жиҳатдан қандай шакл ва методларда бўлмасин, қуйидаги дидактик принципларга асосланади.17 1. Назарий ва амалий билимлар узвийлиги принципи. 2. Касбий билимлар ва кўникмаларни тизимли тарзда такомил лаштириб бориш принципи. 3. Бўлғуси касбий фаолият билан функционал боғлиқлик прин ципи. 4. Талабалар амалиётининг кўргазмалилиги принципи. 5. Ўз касбий фаолияти юзасидан босқичма-босқич мустақил фаолият юргазишга интилиш ва масъулият ҳиссининг шаклланиши. 6. Талаба амалий ўқувининг такомиллашиб бориши принципи. Бу принципларнинг барчаси келажакда ўқитувчи касбий компетенциясининг назарий-илмий, амалий функционал, педаго гик-психологик такомиллашуви аспектларидан ҳисобланади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling