Педагогик компетентлик
I БОБ. ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Download 1.34 Mb.
|
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма
I БОБ. ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИКНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1. Педагогик компететликнинг назарий-методологик асослари Кейинги ўн йилликлар мобайнида бир қатор Европа, АҚШ, Россия ва бизнинг мамлакатимизда, олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилина бошланди. Бунда асосий эътибор, талабаларда эгаллаётган мутахассислиги бўйича компетенция шаклланиши ва такомиллашувига қаратилмоқда. Бугунги кунларда жамият учун бутунлай янги қиёфадаги мутахассис талаб қилинаяпти. У фаол ижодий фикрловчи, изланувчан, илмий ахборотларни мустақил равишда излаб топувчи ва уларни ўз амалий фаолиятида қўлловчи мутахассис бўлиб етишиши лозим. Олимларнинг фикрига кўра, олий таълимни ислоҳ қилиш, янгилаш, такомиллаштиришда замон талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашнинг асосий йўлларидан бири компетенция нуқтаи назаридан ёндошув ҳисобланади. Олий таълимда ўқиш ва тарбиянинг бундай услубини жорий қилиш ўз-ўзидан анъанавий қарашларни тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Билим, кўникма ва тажрибалар бу борада энди камлик қилиши кўзга ташланмоқда. Ҳозирги замон педагогика фани ва бу борада олиб борилаётган илмий изланишларга назар ташласак, турли соҳа ва мутахассислик ларга, фан ва услубларга, ўқитиш усуллари, технологияларига жуда кўп эътибор қаратилганлигини сезамиз. Аммо ана шу педагогик усулларни тушуниш, уларни амалий фаолиятда қўллаш масаласи энг долзарб муаммолардан бирига айланганлигини таъкидлаш мумкин. Педагогика фани ҳам бошқа гуманитар ва табиий фанлар қатори ўз ўргамчак ипига ўралашиб қолгандек туюлади. Муаммо бу соҳадаги педагогик назарий билимларни амалий фаолиятга татбиқ этишда яққол кўзга ташаланади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўқитувчиларда назарий билимларни амалиётда қўллай олиш маҳоратининг етишмаслиги сезилмоқда. Демак, кўплаб ўқитувчи ларни, педагогларни эскириб қолган назарий билимлар юки босиб қоляпти. Уларда замонга хос туб ўзгаришларга мос келиш, муносиб бўлиш каби сифатлар етишмайди. Ҳудди шу сифат компетенция – кoмпeтeнсия эгаси бўлиш, компетент педагог номини олиш масаласи ҳисобланади. Европа мамлакатлари ўқитиш тизимидан кўчириб олинган компетенция нуқтаи назаридан ёндошув Россия педагог олимларини чуқур изланишлар олиб боришга чорламоқда. Аммо педагогик ўқитиш усул ва методлари технологик йўлларини компетенция нуқтаи назаридан ёндошув атамасига ағдариб олиш билан масала ечилмаслиги янада аён бўлиб бормоқда. Компетенция масаласининг долзарблиги шундаки, энг аввало, ўқитувчи ва педагогнинг касбий конпетенциясини шакллантириш ва такомиллаштириш муаммосини ечишни талаб қилади. Компетенция нуқтаи назаридан ёндошувнинг долзарблигини Ватанимиз таълим-тарбия тизимида ҳам сезиш мумкин. Компетенция энг аввало, давлат ва жамият томонидан бериладиган ишонч, ваколат эканлигини таъкидлаш зарур. Аниқроғи, мамлакатимиз манфаати учун хизмат қилиш компетенцияси – ваколати зарурлигини кўрамиз. Педагогик кадрлар тайёрлаш миллий модели шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқаришни узвий бирлаштирувчи тизим эканлигини таъкидлаймиз.1 “Бизга битирувчилар эмас, балки мактаб таълими ва тарбиясини кўрган кадрлар керак”– деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов. 1997-йил 29-августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди. Бу ҳужжатлар ҳақида Ислом Каримов: “Мустақиллигимиз нинг, бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг кафолати ҳисобланади”,– деган эди.2 Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари уларнинг асосланганлиги, муҳимлиги ва муаммоларни ҳал қилиш йўллари илмий асосга таянади. “Олий таълим ўқитувчиси касбий компетенциясини такомиллаштириш аспектлари” ҳақида фикр юритар эканмиз, мавзу учун АҚШ, Франция, Европа мамлакатлари, Россия педагогикасида олиб борилаётган илмий изланишларга эътиборимизни қаратиш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидаги илмий ва амалий изланишларни ўрганишга, уларни таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон Республикаси олий таълими мутахассислар тайёрлашда меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотлар сари юз тутмоқда. Ҳозирги пайтда олий педагогик мактабнинг асосий вазифаси, биз юқорида тилга олиб ўтгандек рақобатбаодош, компетентли ўқитувчилар тайёрлашдан иборатдир. Шиддат билан ўзгариб бораётган олий таълим мактабларида ишлай оладиган, ўз касбий вазифаларини мустақил ва ижодий еча оладиган ўқитувчиларга бизнинг мамлакатимизда ҳам талаб кучайиб бормоқда. Компетентликнинг мезонлари қандай, ўқитувчи касбий тайргарлиги қандай бўлиши лозим? деган саволларга жавоб қидирамиз. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling