Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet9/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Касбий сифатлари:

  • талабаларга хушмуомала ва қизиқувчан муносабатда бўлиш.

  • ўз жамоаси аъзолари ва ўқитувчиларнинг танқидларига тайёр бўлишлик, ўз фаолиятига ўзгаришлар кирита олиш;

  • ижтимоий воқелик ва атроф-муҳитга нисбатан шахсий қарашларига эга бўлиш ва уларнинг талабалар билан муҳокама қилиш, ўртоқлашиш;

  • танқид ва рефлексия (ўз-ўзини назорат ва таҳлил қилиш)га нисбатан юқори лаёқатда бўлиш;

  • насиҳатгўйлик ва манманликдан ўзини сақлай олиш;

  • муҳокама қилинаётган ҳар қандай муаммо ва қарашларга тўғри муносатбатда бўлиш;

  • ўз шаънига айтилаётган танқидларга самимий муносабатда бўлишлик;

  • шахсий ёндашув ва ўз таълим йўналишига эга бўлиш ва бепарво бўлмаслик;

  • ўз фикр ва қарашларини талабалар билан ўртоқлашиш;

  • ифодали сўзлаш, равон, сўз бойлигига эга бўлиш.

Педагогик қобилият - педагогнинг педагогик фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли шуғуллана олишини, шунингдек, педагогик жараёнларни такшил этиш ва бошқара олишини ифодаловчи қобилият.
Касбий мотивация - касбга тегишли вазифаларни бажариш ва касб танлашни белгиловчи, атроф, борлиқ омиллари, касбга йўналтиришга оид фаолият таъсирида шаклланувчи майлдан иборат.
Ўқитувчининг касбий компетенция базаси шундан иборатки, таълимий, ривожлантирувчи муҳитни ташкил қила олиши кўникмасига эга бўлиш керакки, талабаларда билим, кўникма малака шакллансин. Таълим жараёни шундай ташкил этилиши лозимки, бунда талабаларда қизиқиш ортсин, шу билан бирга ўйлаш ва мунозара юритиш, долзарб саволларни қўя олиш, мустақил тафаккурни шакллантириш, ғоялар яратишга ўргатиш, турли хил нуқтаи назарларни айтиш кўникмасини шакллантириш.
Ҳар қандай ўқитувчининг мақсади дарс жараёнидаги вазиятларни “ривожлантирувчи муҳит”га айлантира олиши керак. Бунинг учун ўқитувчида компетентлик ёндашув қуйидаги асосий тамойиллар асосида юзага келади.
1. Таълим муҳити талаба шахсининг ижтимоий ҳаётда муваффақиятга эришиш ва қийинчиликларни енгишга ўргатиши лозим.
2. Талабалар имкониятларини таълим натижаларига кўра баҳолашни таъминлаш ва ўз-ўзини баҳолаш жараёнида уни қўллаш.
3. Талабаларни мустақил, асосли фаолиятларини ташкил этиш уларни шахсий мотивацияси ва масъулиятини оширишда турли шакллардан фойдаланиш.
4. Ҳар бир миллатнинг тарихи ва маданияти, оила ва жамият қадриятларини ҳурмат қилиш ва унга амал қилиш.
5. Ўзгалар ва ўз фикрини ҳурмат қилиш хушмуомалали бўлиш.
6. Ўз ҳато ва камчиликларини билиши ва уни мустақил равиш да тузата олиш.
7. Ҳаёт хавфсизлиги ва соғлом турмуш тарзи асосларини эгаллаган бўлиши керак.
Таълим вазифаларини амалга оширишда ҳаёт давомида аҳамиятга эга бўлган компетенция зарур бўлади. Улар қуйидагилар:
- коммуникатив компетенция;
- информацион компетенция;
- муаммоларни ҳал эта олиш;
- ривожлантирувчи муҳитни яратиш.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling