Педагогик компетентлик


Ижтимоий-ҳуқуқий компетенция


Download 1.34 Mb.
bet11/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

2. Ижтимоий-ҳуқуқий компетенция – таълим жараёнининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, хусусан, уни модернизациялаш борасидаги ҳужжатлар юзасидан билимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда меъёрларига амал қилиш, болалар ва ўсмирларни ижтимоий ёмон иллатлардан муҳофаза қилишни билиш, таълим жараёнида талабаларнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашни билиш, олий таълим муассасаси ва аудитория ҳужжатларини юритиш кўникмасига эга бўлиш демакдир.
3. Маълумотлилик компетенцияси – касбий фаолияти бўйича белгиланган вазифаларни ечиш учун умумий ва махсус назарий фан асосларини тўлалигича билиш, педагогик фанлар ва таълим тарққиётининг асосий йўналишлари ҳақида билимга эга бўлиш, ахборот технологияларининг турли манбалари билан ишлашни билиш (босма, электрон, интернет) маълумотлардан мақсадга мувофиқ самарали фойдаланишни билиш кўникмасидир.
4. Методик-технологик компетенция – касбий фаолиятни чуқур англаш ва унинг ижодий табиатини рўёбга чиқариш. Ўз малакасини такомиллаштириш учун билимларини ошириб боришга тайёрлиги, олий таълим дарсликлари ва дастурлари борасидаги билимлари, улар ёрдамида йиллик мавзуларга оид режалар ишлаб чиқишни билиши, таълим-тарбия жараёнларини ўзи ўқиётган фан, соҳа талабларидан келиб чиққан ҳолда дарсда ва дарсдан ташқарида фаолият олиб бориши, турли-туман методлар, усуллар ва ўқув жиҳозлари (компьютер ва бошқалар)дан фойдаланишни билиши, таълимга шахсий йўналтирилганлик нуқтаи назаридан ёндошув, мазмун-моҳиятини яхши тушуниши, гуруҳ раҳбари вазифасини бажара олишга тайёргарлиги, бунда шахс маданиятининг барча йўналишлари билан боғлиқ барча вазифаларни еча билиши, замонавий педагогик технологияларни, белгиланган мақсад ва вазифаларни ечишга мос тарзда қўллай билиши, талабаларнинг шахс сифатида шаклланиши учун тарбиявий ва йўл-йўриқ кўрсатиш ишлари орқали турли ижтимоий табақалар билан ҳамкорликда (талабалар жамоаси, оила, қўшимча таълим тизими, маданий-маърифий ишлар) таъсир кўрсата олишидан иборат.
5. Коммуникатив компетенция. Ҳамкорликда таълим фаолиятини ташкил этишни билиши, бағрикенглик билан иш юритиши, зиддиятли вазиятларда ўзини муносиб тута билиши, гуруҳ жамоасини демократик бошқариш ва ўз-ўзини бошқариш фаолиятида иштирок этиши, талабалар ижтимоий фаолияти учун кўмаклашиши, ўзининг илмий-методик фаолияти натижаларини тақдим этишни билиши ва бошқалар.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling