Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet13/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

иккинчиси эса, ўзгарувчан муҳитдан иборатдир.
Умумий дидактик модель таълим тизимининг асосини ташкил этиб, соҳанинг мақсадига итоат қилади. Ўзгармас модел эса асосан фундаментал таълимга йўналтирилади. Бунда ўқитувчилар тайёрлашнинг умуммиллий асослари жамланган бўлиб, маълум бир қолипда бутун жамият манфаатларига хизмат қилади.
Ўзгармас тизимнинг бош бўлаги технологик тайёргарлик саналади ҳамда ўқув ва таълим йўналишига қараб мослаштирилади. Бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасаларини уч гуруҳга бўлиш назарда тутилади: булар умумий таълим, инновацион ва махсус таълим мактабларидир.
Янги авлод ўқитувчиларини тайёрлашнинг асоси, бизнингча, олий педагогик таълимнинг фундаменталлашуви ва ўзгариб боришида кўзга ташланади. Жумладан, ижтимоийлаштириш, табақаларга бўлиб ўргатиш ва инновацион-педагогик технология ларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳаётга кенг татбиқ қилиш ана шулар жумласидандир.
Ҳозирги замон олий педагогик таълим тизимининг ўзига хос асосий хусусияти унинг узлуксизлиги ва давомийлигидир. Бакалавр, магистр, мутахассис кабилар шулар сирасига киради. Ўқитишнинг янги шакллари экстерант, дистацион — яъни, масофадан туриб таълим олиш, интернет-таълим ва шу билан бирга, юзага келган иқтисодий вазиятларга мос турли кўникма, билим ва тажрибага эга бўлган ўқитувчилар тайёрлаш зарурати ҳар қачонгидан ҳам долзарб масалага айланди. Ана шундай ўқитувчилар тайёрлаш модели замон ва ижтимоий ҳаёт талабларига мос мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг касбий маҳоратларини оширишни кўзда тутади.
Университетлар, гимназия, маълум предметларни чуқур ўргатишга мўлжалланган мактаблар ва ихтисослаштирилган гуруҳларга ўқитувчилар тайёрлашни назарда тутган ҳолда фаолият юргазишлари лозим.
Педагогик университетлар эса умумтаълимнинг барча мактаблари учун, биринчи навбатда, методик ва психологик-педагогик тартибларни назарда тутган ҳолда мутахассислар тайёрлашлари даркор.
Техник (тармоқ) олий ўқув юртлари эса лицей ва коллежлар учун, маълум ихтисосликларни назарда тутган ҳолда ўқитувчилар тайёрлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқорида таклиф қилинган моделларнинг энг муҳим жиҳатлари турли таълим муассасалари талабларидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан иборатдир.
Фаннинг тезкор суратларда ривожланиши билан жамият буюртмалари ўртасидаги номутаносиблик, ўқитувчилар тайёрлашга қўйилаётган талабларнинг янада ўсиши, бу соҳада қуйидаги асосий шартларни кўндаланг қўяди: бунда замонавий таълим тажрибаларидан келиб чиқиб, ўқитувчилар тайёрлашнинг турли йўналишларини қамраб олган модель тавсия этилади, бу ишга турли соҳаларга ихтисослаштирилган олий ўқув муассасалари жалб қилинади.
Давлат томонидан тавсия этилган умумий таълим моделининг инструментал қисми, яъни қўлланмалар тайёрлаш бўлими алоҳида қайта ташкил этишга молик. Чунки ўқитувчининг бугунги кун талаб даражасидаги тайёргарлиги масаласи шунга боғлиқдир. Ўқитувчи фаолиятининг илмий-методик эҳтиёжлари турли йўналиш ва соҳаларидаги таълим масканларига мослаштирилади.
Олий педагогик таълим тизимида қўлланиб келинаётган мавжуд модель қолипи барча учун умумий ҳисобланади. Унинг талаблари омма учун тушунарли бўлиши кўзда тутилган. Қўллашда эса аниқ режа ва мақсадлар белгилаб олинади. Умумий модель қолипи билан чекланиб қолмай, балки инструментал-модель андозасини ишлаб чиқиш замон талабидир. Бу янги модел тизимида ўқитувчи-мураббийнинг вазифалари, компетентлиги, илмий тадқиқотлар, илмий-назарий методлар, ижтимоий-педагогик, маданий-маърифий масалалар, ташкилий, бошқарув ва тараққий этишни йўналтириш масалалари ўз аксини топиши лозим.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling