Педагогик компетентлик


Ўқитувчиларни профессионал тайёрлашнинг замонавий модели


Download 1.34 Mb.
bet14/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Ўқитувчиларни профессионал тайёрлашнинг замонавий моделини (андозасини) ҳаётга татбиқ этишдан кўзланган мақсад кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш, педагогика олий ўқув юртлари битирувчиларининг ҳаракатчанлиги ва ўзлари танлаган касб йўналишларида дадил фаолият кўрсатишлари учун шароитлар яратиб беради.
Ўқитувчиларни профессионал касбий тайёрлашнинг турли-туман моделлари ичида компетенция модели ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу ўринда, касбий компетенция ва педагогнинг профессионаллик масалаларини бир-биридан ажратиб олишимиз даркор. Биз юқорида мамлакатимиз ва хорижий педагог олимлар нинг изланиш ва тадқиқотларига эътибор қаратар эканмиз, бир қатор таянч педагогик атамаларни тилга олдик. Бу атама ва тушунчаларнинг мазмун-моҳияти бир-бирини тўлдириб, педагогик фаолияти қирралари сифатида, маълум атама унсурлари сифатида қўлланилди, улар:

  • педагогик маҳорат;

  • касбий тайёргарлик;

  • профессионализм;

  • педагогик компетенция;

  • касбий компетенция;

  • замонавий педагог;

  • замонавий ўқитувчи;

  • замонавий модель;

  • педагогик компетенция модели;

  • профессионал тайёрлашнинг замонавий модели.

Биз келтираётган атамаларни қўллашдаги камчиликлар, биринчидан рус тили ёки бошқа хорижий тиллардан тўғридан-тўғри таржима қилиб олишдаги нуқсонлар ҳисобланади. Иккинчидан, уларнинг мазмунини билмай туриб, қандай маънода қўлланилаётган лигини англамай туриб, мақсадимизни тўғри белгилай олмаймиз. Мазкур услубий қўлланмамизда, биз олий таълим ўқитувчисининг касбий тайёргарлиги масаласида фикр юритар эканмиз, уни дарсга тайёргарлиги масаласида эмас, ўзининг умумий фаолиятини бажариш борасидаги тайёргарлиги тўғрисида тўхталишни вазифа қилиб қўйганмиз.
Рене Декард таъкидлаганидек, “Сўзни тўғри аниқлаб олинг, шунда сиз дунёни тушунмовчиликларининг тенг ярмидан халос қилган бўласиз”. Демак, педагогик маҳорат ўз касбий фаолиятида турли усулларни, йўлларни маҳорат билан қўллаб, ўз фаолиятини муваффақият билан бажариш демакдир. Педагогик профессионализм ана шу маҳоратни олий даражадаги назарий ва амалий билимларни, тажрибаларни, маҳоратни қўллаган ҳолда бажариш демакдир. Демак, у маҳоратга нисбатан анча баланд даражани акс эттирувчи тушунча ҳисобланади. Унда компетенцияни қайси ўринга қўйиш мумкин?
Профессонализм – ўз касбининг устаси деган маънони беради. Компетенция эса ўз касбига муносиб, ўз касбини ҳар томонлама уддалай олади деган маънони англатади. Шундай қилиб, педагогик касбий компетенция профессионализм билан маҳоратли ёки педагогик маҳорат ўртасида турувчи тушунча экан. Ўзбек тилида “профессионализм”ни “мастер”– “уста”, “мастерство” – “маҳорат” сўзлари билан умумлаштириб, устоз атамасини ҳам қўллаш мумкин. Аммо халқаро андозалардан кириб келган “профессионализм” ва “компетенция” тариқасида қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шу икки атамани тушунтириш, уларнинг фарқини аниқлаш орқали ўқитувчининг касбий тайёргарлиги масаласи ҳақидаги фикримизни далиллашга ҳаракат қиламиз. Касбий тайёргарликнинг энг асосий қисми ҳисобланган назарий тайёргарликни аввал таҳлил қилиб оламиз.
Таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар қандай бўлишидан қатъий назар уларни ҳаётга татбиқ этиш ўқитувчи зиммасига келиб тушади. Айнан ўқитувчи барча янгиликларни амалиётда рўёбга чиқарувчи энг асосий шахс ҳисобланади. Турли инновацион ғояларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш учун янги шароитларда олдинга қўйилган вазифаларни бажариш учун педагог зарур даражадаги касбий компетенцияга ва профессионализмга эга бўлиши лозим.14 Тўғрисини айтиш керак, дунё олимлари олдида кейинги ўн йилликларда “педагогик-профессионализм”га нисбатан “касбий компетенция” психологик фанларнинг ўрганиш объектига айланди, аммо кўп ҳолларда КЗК, яъни касбий зарур компетенциялар доирасида илмий изланишлар олиб борилди. Уларни шакллантириш ва баҳолаш билан шуғулландилар. Натижада инсон профессионал сифатида психологик нуқтаи назаридан нимани англатади, касбий фаолият субъекти сифатида ўз ишининг устаси, бошқа одамлардан қандай ҳислатлари билан ажралиб туради, деган саволларга жавоб топилмай қолди, албатта, “касбий компетентлик” ва “профессионализм” тушунчалари ҳам ўқитувчи фаолиятига бериладиган баҳо сифатида қўлланила бошлади. “Профессионализм” бу атаманинг илмий маъноси турли шароитларда мураккаб фаолиятни мунтазам равишда самарали ва ишончли бажара оладиган инсон хусусияти демакдир. Инсон томонидан касбий фаолияти психологик тизимнинг шундай даражасики, у жамиятда мавжуд бўлган меъёр ва объектив талабларга мос келади. Профссионализмга эришиш учун истак, изланувчанлик, доимо ўқиш-ўрганишга тайёргарлик ва ўз маҳоратини ошириб бориш каби қобилиятлар зарур бўлади. «Профессионализм» тушунчаси меҳнатнинг олий-малакали эканлиги билан чекланиб қолмайди, балки бу инсоннинг энг муҳим дунёқараши ҳам демакдир. Албатта, ўқишни битиргандан сўнг олий ўқув юртини тамомлаган одамга диплом берилади. Бу албатта, битирувчининг профессионал эканлигидан далолат бермайди. Яқин-яқингача олий ўқув юртини битириб келган кишини “ёш мутахассис” деб аташар эди. Бу унга берилган мақом. Бугунги кунда берилётган “Магистр” малакаси ҳам шулар жумласидандир. Унга касбий тажриба ошириши учун анча вақт ва шароит зарур бўлади. Шундай қилиб, дипломли, малака даражасини кўрсатувчи сертификатли инсон учун албатта булар зарур ҳужжат, аммо уларнинг профессионал бўлиб етишишларига тўлақонли имконият бермайди. Инсон бундай хусусиятга махсус тайёргарлик ва кўп йиллик иш тажрибаси орқали эришади. Айтиш жоиз бўлса, балки эриша олмас ҳам. Фақат “профессионал” саналади, холос.
Инсонда профессионализмни ташкил этувчи унсурлардан бири компетенция ҳисобланади. Биз юқорида мамлакатимиз ва хорижий олимлар томонидан унга турли-туман тушунчалар, ҳар хил фикрлар берилаётганлиги ҳақида фикр юритган эдик. Хориж адабиётларида компетенцияни “чуқур билимдонлик”, “берилган вазифаларни муносиб бажариш хусусияти”, “фаолиятни долзарб ва тезкорлик билан бажариш қобилияти”, деб тушунтиришга уринадилар.
Касбий компетенция мутахассиснинг касбий тайёргарлиги жараёнларида шаклланади ва такомиллашиб боради. Олий ўқув юртида олиб борилган таълим касбий компетентлик асосларини шаклланиши жараёни деб қаралса, малака ошириш тизимидаги ўқиш бу касбий компетенция такомиллашуви ва янада чуқурлашуви жараёни саналади ҳамда кампетенциянинг олий даражага кўтарилиши деб баҳолаш мумкин. Бунда, албатта, “компетентлик” ва “квалификация – “малака” тушунчаларининг педагогик моҳиятини бир-биридан фарқ қила билишни талаб қилади. Мутахассис учун берилган малака ундан мазкур касб бўйича тажриба талаб қилмайди, балки ўқув жараёнлари давомида олган билим ва кўникмаларини таълим стандартлари талабларига жавоб беришини таъминлайди. Квалификация бу касбий таълимнинг шундай тури ва даражасики (тайёргарлик), у мутахассис учун маълум бир иш жойида ишлаш имконини беради. Мутахассис ўзи учун зарур бўлган касбий тажрибага эга бўлмай туриб, малака ошириши мумкин. Шулардан кўриниб турибдики, “профессионализм” тушунчаси “касбий компетенция” тушунчасига нисбатан анча кенгроқдир. Профессионал – ўз касбининг устаси бўлиш, нафақат билиш, уларни қандай амалга оширишни билишгина эмас, балки ана шу билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш ҳамда самарали натижаларга эришиши ҳам демакдир. Профессионализм деганда, унга баҳо беришда, сўз самарали касбий фаолият тўғрисида бўлиши лозим. Педагогик компетенция ва профессионализм ҳақида ва уларни бир-биридан ажратиб турувчи жиҳатлари тўғрисида гаплашиб ўтдик. Демак, профессионализм мутахассис касбий жиҳатдан ўсишининг турли қирраларини акс эттиради ва касбий компетенциянинг тўрт турини ўзида таъминлайди.
1. Ижтимоий ёки фаолият кўрсатувчи касбий компетентлик олий даражадаги касбий фаолият ҳисобланиб, ўз таркибига нафақат махсус билимларни эгаллаганликдан ташқари уларни амалиётда қўллай олишни билиш демакдир.
2. Ижтимоий касбий компетенция ҳамкорликда олиб борилади ган фаолият усулларини эгаллаганлик, касбий мулоқот усулларига эга бўлиш.
3. Шахсий касбий компетенция. Ўз-ўзини намойиш қилиш ва ривожлантириш, касбий деформация, таназзулни олдини олиш, усулларини эгаллаганлик, уларнинг ичига мутахассис томонидан ўз касбий фаолиятни ривожлантириш, мустақил қарор қабул қилиш, муаммоларни англаш хусусиятлари ҳам киради.
4. Индивидуал касбий компетенция ўз-ўзини бошқариш йўлини эгаллаганлик, касбий ўсишга тайёргарлик, ўз ишига содиқлик, сабр-тоқат ҳислатлари билан характерланади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling