Педагогик компетентлик


Download 1.34 Mb.
bet10/28
Sana27.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1131075
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
88554 Педагогик копететлик услубий кулланма

Коммуникатив компетенция – ўқитувчидан тўлақонли мулоқотчанликни талаб этади. Ҳар қандай вазиятда талаба ва жамоа аъзолари билан ижобий муносабатда бўлишни тақозо этади.
Таълимий мазмундан, вазиятдан, ҳолатдан келиб чиқиб, ҳар қандай ўқитувчининг мақсади аудиторияда “Ривожлантирувчи муҳитни” яратишдан иборат. Яъни:
- талабаларга фаолиятга ундовчи мотивация бериш;
- талабаларни мустақил ишлатиш, ўқув фаолиятига ундаш орқали тушунча ва тасаввур ва кўникмаларни шакллантириш. Керакли маълумотларни қидириш, ўз фаолияти лойиҳаси ва унинг амалиётга татбиқ этиш, иш мақсадини англаш ва натижага маъсулият билан ёндашиш;
- талабалар томонидан мавзуни, мақсад, вазифаларини мурак каблик даражасини, шакл ва усулларни мустақил равишда танлаш;
- талабаларни лойиҳа устида гуруҳларда ишлашга ўргатиш мавзу ва муаммоларни аниқлаш, вазифаларни тақсимлаш, режалаш тириш, баҳс-мунозара натижаларини муҳокама қилиш ва баҳолаш.
- талабаларни турли хил шаклдаги мунозаралардаги иштироки.
- талабаларда ўз ҳаракатларини тартибга солишни шаклланти риш.
- баҳолаш тизими орқали талабалар ўз бўлғуси натижаларини такомиллаштириш, ўз даражаларига ва натижаларига баҳо бериб, уларни янада такомиллашувига эришиш.
Ўқитувчиларда “Ривожлантирувчи муҳит”ни яратишга йўналти рилган ҳаракатлар имкониятлари.
1. Мустақил равишда бирор нарса қилмоқчи бўлганларнинг ҳаракатини рағбатлантириш.
2. Қўйилган мақсадга етмоқчи бўлган талабалар ютуқларини намойиш этиш ва уларнинг ютуқлари билан қизиқиш.
3. Аниқ қўйилган, мукаммал лекин амалга оширилиши мумкин бўлган мақсадларга ундаш.
4. Атрофдагиларнинг қарашларига нисбатан ўз қарашларини ифодалашга ўргатиш.
5. Бошқача хулқ ва фикрлаш усулларига ундаш.
6. Талабаларни турли хил ривожлантирувчи фаолиятга ўргатиб бориш.
7. Турли мотивация шаклларини яратиш ва талабалар фаолияти ни янада фаоллаштириш.
8. Маданий намунаси ва тушунчаси негизи асосида ўз дунёсини тасвирлаш.
9. Шахсий тасаввурлари асосида янги фаолият шароитларини яратиш.
10. Муаммоларни ҳал қилишни ўз тушунчаси бўйича қўрқмас дан баён қилишга ўргатиш.
11. Савол беришга ва ўз фикрини баён қилишга ўргатиш.
12. Ўзгаларни тинглаш, улар фикрини тушуниш лекин улар билан келишувчанлик қоидасига амал қилиш.
13. Қизиқиши ва қобилияти юқори ва ўзгача бўлган талабалар ни тушунишга ўргатиш.
14. Муҳокама қилинаётган муаммога ўз нуқтаи назарини билди риш ва гуруҳда ўз ўрни бўлишига ўргатиш.
15. Талабаларга иш натижаларининг баҳоларини тўлиқ тушунар ли етказиб бериш.
16. Ўз фаолиятини ва унинг натижаларини аниқ манбалар асосида ўзини-ўзи баҳолашга ўргатиш.
17. Агар талабалар хато қилсалар уларни қўллаб-қувватлаш ва хатоларини тузатишларига ёрдам бериш.
18. Талабаларга қандай қилиб мустақил ўқиш мумкинлигини кўрсатиш ва янгича нарсаларни ўйлаб топиш.
19. Талабаларга “Билмайман”, “Бажара олмайман”, “Тушуна олмайман” тушунчалари уят эмаслиги, уларнинг ўрнига эса, дастлаб, “Биламан”, “Бажара оламан” ва “Тушуна оламан” ибораларини тушунтириш.
20. Талабалар ўз тенгдошлари билан муҳокама қилинаётган мавзу ва муаммоларни, ўз фикри ва кечинмаларини ўртоқлашиш лари ёки фикр алмашишларига имконият яратиш.
21. Якуний ва ижобий натижаларга эришиш учун талабаларга масъулиятни ўз зиммаларига олишга ўргатиш.
Замонавий ўқитувчининг асосий компетенцияси:
1. Ўз “таълимий камчиликлари”ни мустақил тузатиб, талабалар билан бирга ўқишни билиш.
2. Талабаларни мустақил фаолиятини режалаштириш ва ташкил этишни билиш.
3. Ўқув жараёнини саҳналаштириш бунда турли хил фаолият усулларидан фойдаланиш, уларга талабаларнинг мойиллиги ва қизиқишига қараб ишларни тақсимлаш кўникмасига эга бўлиш.
4. Тадқиқотчилик тафаккурига, талабаларда тадқиқотчилик кў никмасини ташкил этишни билиши керак.
5. Талабаларни ютуқ ва ривожланишларини баҳолаш тизими дан фойдаланиш.
6. Ўқув жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланиш ни билиш.
7. Дарс жараёнида суҳбат ва баҳс-мунозара олиб бориш, талабалар ўзлари ҳохлаб айтмоқчи бўлган фикр, қараш ва муносабатларини баён эта олишларига йўналтирилган муҳит яратиш. Нафақат талабалар бир-бирлари билан балки, ўқитувчи билан ҳам шахсий қараш ва муносабат, танқидларни таҳлил қилишлари керак.
Ўқитувчининг таянч педагогик компетенцияси юзасидан Россияда касбий стандарт талаблари ишлаб чиқарилган бўлиб, улар:

  • ижтимоий-шахсий компетенция;

  • педагогик фаолият мақсад ва вазифаларини амалга ошириш;

  • ўқув фаолияти мотивацияси;

  • информацион компетенция;

  • педагогик дастурларини ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилиш;

  • ўқув фаолиятини ташкил этиш.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим ўқитувчиси касбий компетенцияси тизими учун таянч ҳисобланган бир неча турини тилга олишимиз мумкин.
1. Аксиологик компетенция (ривожланиш ва такомиллашув) – шахс қадриятлари, индивидлиги, касбий педагогик фаолият мақсадларини чуқур англаши, касбий этик маданиятга эга бўлиши, ўз касбини яшашдан мақсади деб билиши, талабаларни ўқитиш жараёнларини ижтимий-маданий қадриятларни кашф этиш дея билиши, педагогик фанларнинг инсоппарварлик функцияларини чуқур идрок қилиши.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling