“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
89
Яхши ФАЙЗИЕВ
Бухоро давлат университети
факультетлараро жисмоний маданият ва
спорт кафедраси ўқитувчиси
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ ТАРБИЯЛАШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний сифатларни тарбиялаш хусусиятлари
болалар организмининг куч, тезлик ва чидамлилик кўрсаткичлари яхшиланишини белгилайдиган
функцияларининг физиологик бошқарилишини яхшилашда энг муҳим ўринни асаб тизими, айниқса,
мушак зўриқишларида организмнинг функциялари яхшиланишини таъминловчи алоқаларнинг
шаклланиши тўғрисида иш олиб борган олимлар тадқиқотлари ўрганилган.
Калит сўзлар: бола, жисмоний тарбия, физиология, мактаб, функция, чидамлилик, куч, тезлик,
организм.
В статье исследуется роль физических качеств дошкольников в улучшении физиологического
контроля функций, определяющих силу, скорость и выносливость детского организма.
Ключевые слова: ребенок, физическое воспитание, физиология, школа, функция, выносливость,
сила, скорость, организм.
The article examines the role of physical qualities in preschool children in improving the physiological
control of the functions of the body, which determine the improvement of children's strength, speed and
endurance.
Key words: child, physical education, physiology, school, function, endurance, strength, speed,
organism.
Кириш. Болага туғилганидаёқ, унинг қонига алоҳида ривожланишнинг ирсий дастурлари
томонидан жойлаштирилган жисмоний имкониятларнинг тегишли йиғиндиси ато этилган бўлади.
Органлар, организм тузилмаларининг биологик етилиши давомида шахсий имкониятлар ривожланиб,
инсоннинг ҳар хил жисмоний хусусиятларини белгилайди.
Е.А Пимонова (1990), Л.В Карманова ва бошқалар (1992) берган маълумотларга кўра, сўнгги 20
йил мобайнида болаларнинг жисмоний ривожланишида қайд этилган умумий ижобий йўналишлар
(гавданинг барча ўлчамлари катталашуви) фонида уларнинг ҳаракат тайёргарлигида сезиларсиз ўсиш
кузатилади, бир қатор кўрсаткичлар эса (тезкорлик, тезлик-куч, имкониятлари) анча пасаяди.
Шунга қарамай, мутахассислар, жисмоний сифатларни мақсадли тарбиялаш айнан мактабгача
даврда бошланиши керак, деб ҳисоблайдилар (Вавилова Е.Н., 1974,1980; Кистяковская М.Ю., 1980;
Волков А.В., 1981; Вильчковский Э.С., 1983).
Do'stlaringiz bilan baham: |