“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
PM. MS. Sport
Муҳокамалар ва натижалар. Ҳозирги вақтда ўтказилган кўпчилик тадқиқотлар ташқи муҳит
ҳароратига мослашиш жараёнида одамнинг бош мияси пўстлоғи импульсларини устувор роли тўғрисида гапиради. Бунда, турмуш ва ўқиш, спорт билан шуғулланиш муҳити шартли сигнал ҳисобланади. Муҳит ҳароратининг ўзгаришлари организмга ноқулай таъсир кўрсатиши билан курашиш иссиқликни бошқариш тизими томонидан амалга оширилади. М.Е.Маршакнинг [22] махсус тадқиқотлари, тана ҳароратини 1-1,5°С дан юқори ошиши организмга, хусусан унинг асаб тизимига таъсир қилади, бу, ишчанлик қобилиятининг пасайишини ва умумий ҳолатининг ёмонлашишини чақиришини тасдиқлайди. Организмнинг ортиқча қизиб кетиши пайтида (39°С ва ундан юқори) унинг энг муҳим функцияларида катта бузилишлар ва офтоб уриши ҳолати содир бўлиши мумкин. Ҳар хил масофага югурувчи спортчиларнинг рактал ҳароратининг ўзгаришларини ўрганган Б.С.Гиппенрейтер [17] ҳароратни энг катта кўтарилишлари (38,8-39°С) узун масофаларга югурувчи спортчиларда кузатилишини аниқлаган. Ўзбекистон шароитида машғулот оли бориш жараёнида ўрта ва узоқ масофаларга югурувчи спортчиларда тана ҳароратининг худди шундай ўзгаришларини [18] кузатишган. Ушбу муаллифлар, тадқиқотларининг натижалари асосида қуйидаги хулосага келишган: ҳаво ҳарорати 25°С дан юқори бўлганида бирон-бир юкламани катта хажмда бажарилиши жараёнида спортчи танасининг ҳарорати 38,6 дан то 40°С гача кўтарилади ва бу организмдаги иссиқлик балансининг бузилиши содир бўлиши билан белгиланса керак. Э.Адольф (1952) таҳрири остидаги илмий тадқиқотлар тўпламида иссиқ иқлимда ишчанлик қобилияти қандай ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Хусусан, ушбу тўпламда келтирилган маълумотларга кўра, одамни 43°С иссиқ ҳавода бўлиши, унинг ишини жадаллигини 25% га камайтириши таъкидланган. Г.А.Ганчук (1958) юқори ҳароратни мушакларнинг ишчанлик қобилиятига тормозловчи таъсир кўрсатишини ва бу биологик белгиланган характерга эга бўлса кераклигини айтган. Ўз вақтида Э.Затопик (1957) ҳам ҳавонинг ҳарорати 15-18°С бўлганида ишчанлик қобилиятини энг яхши бўлишини, ҳарорат юқори бўлганида эса кескин пасайишини таъкидлаган. Бир қатор ишларда, иссиқ иқлимда одамнинг ишчанлик қобилияти етарлича узоқ муддатли фаол адаптация қилиш шартида анча ортиши кўрсатилган (Маркеева С.С., 1983; Курбанмнмедов, 1971). Лекин, атроф- муҳит ҳарорати +28-30°С бўлганида ва айниқса, ҳаво намлигини нисбатан юқори пайтида ишчанлик қобилиятини тўлиқ тиклаш имкони бўлмаслиги Н.Б.Матюшкиннинг (1953) ишларида келтирилган. И.Ю.Юсуповни [32] Марказий Осиё шароитларида ўтказган тадқиқотларини алоҳида айтиш керак, у, ўрта масофага югурувчи ўсмир спортчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни иссиқ иқлим шароитида ўтказиш мумкин эканлигини кўрсатган. Энг самарали вақт – қишки ва баҳорги даврлар (1 декабрдан то 10 апрелга қадар), камроқ қулай вақт – ёзги давр (11 апрелдан то 30 августга қадар) ҳисобланади, бунда, ҳавонинг ҳарорати 30°С дан юқори бўлади. Шу билан бирга, муаллиф, ҳавонинг ҳарорати 25°С дан юқори бўлганида /апрель-август/ https://buxdu.uz |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling