“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
49
Меҳриддин АБДУЛЛАЕВ
Бухоро давлат университети профессори,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Ҳаким ҚУРБОНОВ
Бухоро давлат университети магистранти
ЎСМИР ЕНГИЛ АТЛЕТИКАЧИЛАР ОРГАНИЗМИГА ИҚЛИМ ОМИЛЛАРИНИНГ
ТАЪСИРИ
Мазкур маколада турли ёшдаги енгил атлетика турлари билан шуғулланувчиларнинг жисмоний
тайёргарлиги ҳамда иссиқ иқлим шароитида улар билан ўтказиладиган машғулотларнинг тузилиши
илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ва асосланган.
Калит сўзлар: куч, чидамлилик, тезкор-куч
, тезкорлик
, координацион, эгилувчанлик,
жисмоний
тайёргарлик, енгил атлетика, машғулот.
В данной статье научно проанализирована и обоснована физическая подготовка занимающихся
различными видами легкой атлетики, а также структура занятий с ними в условиях жаркого
климата.
Ключевые слова: сила, выносливость, быстрота-сила, быстрота, координация, гибкость,
физическая подготовка, легкая атлетика, тренировка.
In this article, the physical training of those engaged in athletics of different ages and the structure of
training conducted with them in hot climates are scientifically analyzed and based.
Key words: strength, endurance, speed-strength, agility, coordination, flexibility, physical preparation,
athletics, training.
Кириш. Ҳозирги кунда жаҳонда таълимни модернизациялаш
шахсни маънавий ва жисмоний
ривожлантириш ҳамда таълим муассасаларида таълим жараёнининг сифатини оширишга
йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Хорижий мамлакатларда енгил атлетика ва уни ўқитиш
методикаси дарсларини ўқитиш самарадорлигини ошириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилган.
Хусусий таълим муассасаларида эса ўқув дастурларини танлаш таълим муассасаларига нисбатан эркин
бўлганлиги сабабли турли педагогик муқобилларнинг апробацияси ўтказиб турилади.
Аста-секин
индивидуаллашган таълим тизими, яъни ҳар бир талабага унинг қобилияти ва фаоллигига қараб
ўқишдаги турлича йўналишига кўра мослашувчан ёндашув таълим жараёнига татбиқ қилинмоқда.
Асосий қисм. Дунёнинг
етакчи таълим муассасаларида, асосан, олий таълим муассасаларида
енгил атлетика бўйича тўгарак машғулотлари жараёнида талабаларнинг индивидуал имкониятларини
инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган
таълим
муҳитини таъминлайдиган чоралар мажмуаси ва тизимли тадбирлар, саломатлик ва соғлом
турмуш
тарзи қадриятини шакллантирувчи шароитларни ташкил этишга қаратилган муаммолар ўрганиб
келинмоқда. Шунинг учун айнан ҳозирги даврда ўқувчилар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга
қаратилган таълим жараёнини ташкил этишнинг хилма-хил шакллари самарадорлигини синчиклаб,
комплекс тарзда илмий таҳлил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: