“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

Тадқиқотнинг мақсади: иссиқ иқлим шароитида ўсмир енгил атлетикачилар билан олиб 
бориладиган тўгарак машғулотларини ташкил қилиш методикасини такомиллаштириш. 
Тадқиқотнинг вазифаси: ушбу мақсадга эришиш қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиш 
билан таъминланади: 
➢ мавзуга оид илмий-услубий адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
➢ Ўзбекистон иқлим шароитини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
➢ енгил атлетика учун муҳим бўлган малакалар ва кўникмаларга ўргатиш (юриш, югуриш, 
сакрашлар ва улоқтиришлар); 
Тадқиқотнинг усуллари: ишда илмий-услубий адабиётлар таҳлили, педагогик кузатув, 
педагогик тестлаш, инструментал метод, психологик тестлаш, педагогик тажриба ва математик 
статистик таҳлил методларидан фойдаланилди. 
Ҳозирги вақтда, ўқувчи организмига мушакларининг тинч ва жисмоний юкламалар таъсири 
остидаги ҳолатида ташқи муҳитни турли метеорологик шароитлар пайтидаги таъсир кўрсатиши бир 
қатор мутахассислар томонидан ўрганилган (Филин В.П., I853; Иванов И.Я., 1970; Юсупов И.Ю., 1972; 
Лигута В.А., 1960; Кирсанов С.В., 1984; Каган Г.Д., 1959; Мотылянская Р.Е., 1964; Асатрян К.В., 1968, 
1969, 1974; Багиров Б.Г., 1975; Курбанмамедов. М.К., 1968; Строгова А.А., 1971; Длигач Д.Л., 
https://buxdu.uz


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 
50 
Пономарев В.А., Литвин А.Г., 1984; Агаджанян Н.А., 1987). Уларнинг кўпчилиги, ўқувчи организмига, 
унинг ишчанлик қобилияти ва жисмоний ривожланганлиги даражасига атроф-муҳитнинг 
микроиқлими сезиларли даражада таъсир қилишини аниқлашган.
Лекин, ўсмир организми адаптация қилишга, яъни ташқи муҳитга мослашишга маълум бир 
даражадаги қобилиятга эга бўлиб, бу, машқ қилганлик ва жисмоний тайёргарлик даражаларини 
оширишга халақит бермайди. 
Ҳавонинг ҳарорати юқори ва намлиги баланд бўлган вақтда одам организмидан катта миқдорда 
тер ва у билан бирга, ҳар хил тузлар ва витаминлар ажралиб чиқади. Табиийки, бундай метеорологик 
омил ўсмир спортчилар машғулот жараёнларининг самарадорлигини оширишни мураккаблаштиради. 
И.М.Сеченов ва И.П.Павловнинг ишларидан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш лозимки
ушбу илғор физиологлар бир бутун организм ва унинг ташқи дунё билан ўзаро муносабати тўғрисида 
ягона тўғри, асл илмий тасаввурни яратган. Организмнинг бир бутунлиги ва унинг атроф-муҳит билан 
алоқаси асаб тизими воситачилиги орқали, уни шартли ва шартсиз рефлекслар шаклида намоён 
қиладиган бошқарув ва акс этиш функцияси туфайли амалга оширилади [27, 23] 
Мураббийлар ушбу ҳолатни ўсмир енгил атлетикачилар томонидан югуриш, сакрашлар ва 
улоқтиришлар техникасини ўрганиши пайтида ҳисобга олишлари зарур [15, 16, 20, 25]. 
Одам организмига табиий омилларнинг таъсир қилиши жуда мураккаб йўл орқали амалга 
оширилади. Одам организми атроф-муҳит билан ўзаро таъсири жараёнида тана ҳароратини, ақлий 
фаолиятини ва жисмоний ишчанлик қобилиятини иқлим шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда доимий 
сақлашга интилади. Термобошқарув жараёнида бош мия катта яримшарлари пўстлоғи жуда муҳим рол 
ўйнайди. Шартли-рефлекторли таъсирларнинг мавжудлиги ва уларни одамнинг моддалар алмашинуви 
ва термобошқарув жараёнларига таъсири бир қатор тадқиқотларда тасдиқланган [32]. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling