“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 
51 
кунига икки марталик (эрталаб – соат 7 дан то 8 гача ва кечқурун – соат 18 дан то 20 гача) тренировка 
машғулотларини ўтказиш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатган. 
Атроф-муҳитнинг юқори ҳарорати инсоляция билан уйғунликда ўсмир организмида бир қатор 
сезиларли ўзгаришларга олиб келади. Юрак-томир ва термобошқарув тизими фаолиятлари, периферик 
қон хусусиятлари ўзгаради ва организмнинг энергия сарфлаши ортади. 
Организм совуққа нисбатан юқори даражадаги иссиқ ҳароратлардан анча ҳимоясиз эканлиги 
маълум. Термобошқарув механизмлари, атроф-муҳитнинг юқори ҳарорати шароитида яшаш 
имкониятининг ўзи каби жисмоний юкламаларга чидамлиликни ҳар доим ҳам таъминлай олмайди. 
Шунинг учун ўсмир спортчилар организмини Ўзбекистон иқлими учун специфик бўлган ҳавонинг 
юқори ҳароратини жисмоний юкламалар билан уйғунликдаги таъсирига жавобан физиологик 
реакцияларини ўрганиш, ўсмир спортчилар организмини ўқув юкламаларига ва спорт фаолиятига 
адаптация қилишини яхшилашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш учун муҳим илмий ва 
амалий аҳамият касб этади. 
М.К.Курбанмамедов (1968) ўсмир енгил атлетикачилар организмининг физиологик 
реакцияларини қуруқ иссиқ иқлим шароитидаги тренировка жараёнида ўрганиши орқали, комфорт 
ҳарорат зонасида (эрталаб ва кечқурунги соатларда) бажариладиган жисмоний юкламалардан кейин 
ўрганилган кўрсаткичлардаги силжишлар нисбатан мўътадил бўлганлигини, синовдан ўтувчиларнинг 
машқ қилганлик даражасига мос келадиган умумий қонуниятлар сақланганлигини ва физиологик 
меъёрлар доирасидан чиқмаганлигини аниқлаган. Энг ифодаланган силжишлар кундузги соатларда 
аниқланган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, катталиги бўйича бир хил бўлган жисмоний юкламалар 
ўсмир ўғил болаларда катта гемодинамик силжишларни чақиради, уларнинг жадаллиги ва характери 
тренировка қилганлик даражасига ва иссиқликнинг таъсирига боғлиқ. Шу туфайли муаллиф ёзги 
юқори ҳароратлар шароитида ўсмир енгил атлетикачиларнинг тренировка қилишлари учун энг қулай 
вақт – эрталабки соатлар, машуғулотларни кечқурунги соатларда ўтказиш пайтида эса юкламанинг 
хажми ва жадаллигини пасайтириш керак, деб ҳисоблайди. Ушбу маълумотлар И.Ю.Юсупов 
(1975)нинг тадқиқотларига мос келади. Лекин, М.К.Курбанмамедов ҳамда И.Ю.Юсупов ўсмир енгил 
атлетикачилар билан тренировка машғулотларини эрталабки соатларда ўтказмасликни ва ҳар хил 
ноқулай ҳодисаларнинг олдини олиш учун улар томонидан юқори жадалликдаги катта хажмдаги 
юкламаларни бажармасликни тавсия қилишади. 
Г.Д.Каган (1959) ҳар хил метеорологик шароитларда бир хил типдаги жисмоний машқларни 
бажариш пайтида, ўсмир спортчи организмида бир хил бўлмаган физиологик силжишлар юзага 
келишини исботлаган. Муаллиф тажрибаларининг сериясини тасдиқлашича, эрталабки соат 7 да ҳаво 
ҳарорати 29°С, нисбий намлиги 55%, шамолнинг тезлиги 3 м/сек, қуёш радиацияси 67 ккал/см бўлган 
пайтда, 60 минут давомида жисмоний машқларни бажариш жараёнида организмда қуйидаги 
ўзгаришлар содир бўлган: тана вазнини 300 граммга камайиши, пульс частотасини 4,2 зарбага ортиши, 
нафас олишни минутига 4,2 мартага тезлашиши (ҳаво ҳарорати 20°С дан ортиқ бўлмаган пайтдаги 
аналогик кўрсаткичларга нисбатан олганда). Анча юқори кўрсаткичлар куннинг энг иссиқ вақтида – 
ҳаво ҳарорати 40,2°С, нисбий намлиги 11%, шамолнинг тезлиги 3 м/сек, қуёш радиацияси 73,1 ккал/см 
бўлган пайтда олинган. Бундай шароитда тана вазнининг камайиши 665 граммни ташкил қилган, пульс 
минутига 222 зарбага тезлашган, нафас олиш минутига 7,6 мартага тезлашган. Лекин, бирмунча паст 
кўрсаткичлар соат 19 да аниқланган бўлиб, бу вақтда ҳаво ҳарорати 28,3°С, нисбий намлиги 16%, 
шамолнинг тезлиги 2 м/сек, қуёш радиацияси 26,7 ккал/см

бўлган. Ушбу ҳолатда, спортчиларнинг 
вазни фақат 483 граммга камайган, ЮҚЧ минутига 28,3 зарбага пасайган, нафас олиш частотаси 
минутига 6,7 мартага пасайган. 
И.Ю.Юсупов [32], иссиқ иқлим шароитида яшайдиган ўсмир енгил атлетикачиларнинг 
тренировка тажрибаларини ўрганиш орқали, уларнинг юрак-томир тизимининг иссиқ иқлим 
шароитида адаптация қилиши, метеорологик комфорт шароитларда (МДҲ ўрта зоналарида) 
яшайдиганларникига қараганда, гемодинамика кўрсаткичларида анча катта даражадаги ўзгаришлар 
билан бирга ўтишини аниқлашган. 
Физиологик силжишлардаги ушбу фарқ Ўзбекистоннинг иссиқ иқлим шароитида ўсмир енгил 
атлетикачилар билан машғулот олиб бориш жараёнини амалга ошириш пайтида табақалаштирилган 
ёндашувни талаб қилади. 
Маълумки, ўсмирлар ва ёшларнинг организми, уларнинг саломатлиги яхши бўлганда ва юрак-
томир, нафас, эндокрин ва бошқа тизимларининг фаолияти билан уйғун бўлганида анча катта 
даражадаги тренировка юкламаларига чидамли бўлади. Шу туфайли, функциялардаги ўзгаришлар ва 
болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг ривожланиши, ёши катталашган сари уларнинг физиологик 
https://buxdu.uz



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling