“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal 021, Maxsus son issn 2181-6883


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/200
Sana05.04.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1275590
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   200
Bog'liq
PM. MS. Sport

Муҳокамалар ва натижалар. Ҳаракатли ўйинларда иштирок этиш ёш енгил атлетикачиларда 
ўзаро бир-бири билан муносабатларга кириша олиш қобилиятини оптималлаштирувчи самарали 
воситалардан бири ҳисобланади, шунингдек, бунда ёш енгил атлетикачилар жамоаларида ўзаро бир-
бирини тушуна олиш, дўстона ҳамкорлик тавсифидаги муносабатларнинг шаклланиши учун замин 
яратилади. Ушбу таҳлил қилинаётган доирада ўзаро мулоқот ва муносабатлар зарурий ва сезиларли 
даражада таъсирга эга бўлган омил сифатида аҳамиятли бўлиб, нафақат ҳаракатларга оид фаоллик, 
балки ахборотлар алмашинуви ва битта жамоа таркибида ўйинда иштирок этаётган болаларда 
эмоционал ҳолатларнинг ўзаро алмашинувлари каби функциялар нуқтаи назаридан воситачи омил 
сифатида ўрин тутади. Бу кўринишдаги ўзаро таъсирлашишлар натижасида ёш енгил атлетикачиларда 
ўзаро бир-бирини тушуна олиш ва ҳамкорлик қилишга мойиллик ривожланади. Яъни бунда 
https://buxdu.uz


“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son 
45 
ҳаракатларга оид фаоллик ва шахснинг ривожланиши ўртасида бевосита ва билвосита ўзаро боғлиқлик 
мавжуд ҳисобланади.
Юқорида келтирилган ҳолатларни ҳисобга олиб, биз тадқиқотларда мулоқотга кириша олиш 
қобилияти намоён бўлишининг ҳаракат тайёргарлиги даражасига боғлиқлик хусусиятларини ўрганиш 
йўналишида тажрибалар олиб боришни режалаштирдик. Амалга оширилган тадқиқотлар натижалари 
қуйидаги 1-жадвалда келтирилган. 
Бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10 ёшли енгил атлетикачилардаги жисмоний 
тайёргарлик даражасининг мулоқотга кириша олиш қобилияти ривожланишига таъсирини аниқлаш 
юзасидан ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатади. 
1-жадвал. 10 ёшли енгил атлетикачиларда жисмоний тайёргарлик даражасининг 
психологик тайёргарликка таъсири (% ҳисобида) 
Т/т 
Тайёргарлик ҳолати 
18% 
34% 
48% 
Тайёргар
-
лик 
ҳолати
Мулоқотга кириша олишнинг
ташқи намоён бўлиши 
Жисмоний
тайёргарлик даражаси 
Юқори 
даража 
Ўртача 
даража 
Паст 
даража 
17% 
Юқори даража 
65 
17,4 
17,6 
38% 
Ўртача даража 
25 
19 
56 
45% 
Паст даража 

13 
84 
Шундай қилиб, жисмоний тайёргарлик даражаси “паст” деб баҳоланган болаларда 84% 
ҳолатларда мулоқотга кириша олиш қобилиятининг даражаси ҳам “паст” бўлиши, шунингдек, 
тадқиқотларда синовдан ўтказилган болаларнинг 13% қисмини ташкил қилувчи жисмоний 
тайёргарлик даражаси “паст” ҳисобланган болаларда ҳам мулоқотга кириша олиш қобилиятининг 
“ўртача” даражада бўлиши, жисмоний тайёргарлик даражаси “паст” ҳисобланган болаларнинг фақат 
3% қисмидагина мулоқотга кириша олиш қобилиятининг етарли даражада юқори эмаслиги кузатилди.
Жисмоний тайёргарлик даражаси “ўртача” деб баҳоланган 11 ёшли енгил атлетикачиларнинг 58 
% қисмида мулоқотга кириша олиш қобилиятининг ҳам даражаси “паст” бўлиши, 20 % жисмоний 
тайёргарлик даражаси “ўртача” бўлган енгил атлетикачиларда, мулоқотга кириша олиш 
қобилиятининг “ўртача” эканлиги, жисмоний тайёргарлик даражаси “ўртача” бўлган ёш енгил 
атлетикачиларнинг фақат 22 % қисмидагина мулоқотга кириша олиш қобилиятининг етарли даражада 
юқори эмаслиги аниқланди (2-жадвалга қаранг).

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling