45. Таълим муассасасининг инновацин салоҳияти деганда нима тушунилади?
А) Таълим муассасасининг ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлиги, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш учун маданий-таълимий муҳитнинг ва шарт-шароитларнинг хилма-хиллиги ҳамда коммуникатив муносабатларнинг юқори даражаси тушунилади
В) Педагогнинг шахсидаги ижтимоий-маданий ва ижодий ўзига хосликлар йиғиндиси, педагогик фаолиятни такомиллаштиришга тайёрлиги ҳамда бунинг учун зарурий ички восита ва методларнинг мавжудлигидир.
С) Алоҳида педагогнинг ва яхлитлик-да педагогик жамоанинг янгиликни ўзлаштиришга тайёрлиги, улардан амалиётда фойдалана олиши ва кутилган натижаларни қўлга кирита олиши тушунилади
Д) Янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрлар-нинг мос келмаслиги, ёхуд амалиётнинг янги қўлланилаётган меъёрининг мавжуд меъёр билан тўқнашуви натижасида вужудга келувчи мажмуали муаммоларнинг ечимига қаратилган фаолият нима деб аталади
46. Кенг маънода инновация деганда нима тушунилади?
А) Бирор бир янги ижтимоий эҳтиёжни яхшироқ қондириш учун янги илмий, амалий восита, яъни янгилик яратиш, тарқатиш ва қўллашни ўз таркибига оладиган комплекс жараён сифатида қаралади.
В) Бирор бир жамоа фаолиятини такомиллаштириш учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан янгилик деб қабул қилинган янги восита, услуб, ёндашувлар тизимига нисбатан ишлатилади.
С) Инновация – ривожланган технологик жараённинг такомиллашган маҳсулоти кўринишида намоён бўладиган ижодий меҳнатнинг натижаси
Д) Инновация – бу бошқарув объектини ўзгартириш ҳамда юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник самараларни қўлга киритиш мақсадида муайян соҳаларга янгиликни татбиқ қилишнинг якуний натижаси эканлигини қайд этиб ўтади.
47. Тор маънодаги инновация деганда нима тушунилади?
А) Бирор бир жамоа фаолиятини такомиллаштириш учун киритилаётган ва бу инновация субъекти томонидан янгилик деб қабул қилинган янги восита, услуб, ёндашувлар тизимига нисбатан ишлатилади.
В) Бирор бир янги ижтимоий эҳтиёжни яхшироқ қондириш учун янги илмий, амалий восита, яъни янгилик яратиш, тарқатиш ва қўллашни ўз таркибига оладиган комплекс жараён сифатида қаралади.
С) Инновация – ривожланган технологик жараённинг такомиллашган маҳсулоти кўринишида намоён бўладиган ижодий меҳнатнинг натижаси
Д) Инновация – бу бошқарув объектини ўзгартириш ҳамда юқори даражадаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник самараларни қўлга киритиш мақсадида муайян соҳаларга янгиликни татбиқ қилишнинг якуний натижаси эканлигини қайд этиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |