Педагогик технологиялар асосида ошқозон-ичак касалликларини ўрганиш методикаси Нуров Акобир Ризокулович Илмий раҳбар: Ахмедова М.Э.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
Ишнинг долзарблиги - Замонавий таълимнинг асосий мақсади жамият ва давлат учун ҳар томонлама ривожланган, жамиятга, меҳнат фаолиятига ижтимоий мослашувчан, ўз устида ишлай оладиган шахсни тайѐрлашдан иборат.
- ҳар бир педагог ўз устида мукаммал ишлаши, замондан орқада қолмаслиги, ўқитишнинг инновацион технологияларини пухта билиши ва ўз фаолиятида жорий этиши зарур.
- Агар педагог ёшлар билан ҳамнафас фикрламаса, замон янгиликларига ва талабларига ёшларданда тез бўлмаса, унинг таълим–тарбия соҳасидаги фаолияти самарасиз бўлиб қолади.
Ишнинг мақсади - Патологик анатомия фани мавзуларини ўзлаштиришда педагогик технологиялар қўлланилишининг натижаларини, самарадорлигини кўриб чиқиш.
Ишнинг вазифалари - 1. Педагогик технология тушунчаларининг умумий тавсифларини таҳлил қилиш.
- 2. Креативлик ва компетентликни ривожлантиришга қаратилган интерфаол технологиялар
- 3. Патологик анатомия фанини ўргатишда педагогик технологиялар аҳамиятини ўрганиш.
Креативлик ва компетентликни ривожлантиришга қаратилган интерфаол технологиялар - Интерфаол таълим ўқитиш жараёнининг асосий иштирокчилари – ўқитувчи, талаба ва талабалар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозалар, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўзаро яқинликларини юзага келтириш, “ўқитувчи – талаба – талабалар гуруҳи”нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат қилишлари, тушунишлари ва қўллаб-қувватлашлари, самимий муносабатда бўлишлари, руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади.
Креативлик ва компетентликни ривожлантиришга қаратилган интерфаол технологиялар Бугунги кунда интерфаол таълимни ташкил этишда қуйидаги энг оммавий технологиялар қўлланилмоқда: - 1. Интерфаол методлар: “Кейс-стади” (ёки “Ўқув кейслари”), “Блиц-сўров”, “Моделлаштириш”, “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Режа”, “Суҳбат” ва б.
- 2. Стратегиялар: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”, “Зиг-заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Ротация”, “Т-жадвал”, “Юмалоқланган қор” ва ҳ.к.
- 3. График органайзерлар: “Балиқ скeлети”, “БББ”, “Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Инсерт”, “Кластер”, “Нима учун?”, “Қандай?” ва б.
- «Плюс, минус, қизиқарли» стратегияси жуда қулай, чунки у ўйин–машқга ўхшайди. Матн нафақат жумлалар тўплами, балки мусбат ва манфий томонларни топиш учун маълумот платформасига айланади.
- Ёзма тарзда бажариш учун учта устундан иборат жадвални тўлдириш таклиф этилади.
«Плюс, минус, қизиқарли» креатив усули - «П» – «плюс» устунида дарсда ёқиб қолган, ижобий ҳис–туйғуларни келтириб чиқарган маълумотлар ва иш шакллари, ёки талабанинг фикрига кўра, баъзи мақсадларга эришиш учун фойдали бўлиши мумкин барча нарсалар ёзилади.
- «М» – «минус» устунида дарсда ёқмаган, зерикарли туюлган, адоватни келтириб чиқарган, тушунарсиз бўлиб қолган ёки талабанинг фикрига кўра у учун кераксиз бўлиб қолган, ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш нуқтаи назаридан фойдасиз бўлган барча нарсалар ёзилади.
- «Қ» – «қизиқарли» устунига талабалар дарсда ўрганган барча қизиқ фактларни ва ушбу масалада яна нималарни билишни хоҳлашларини, ўқитувчига саволларни киритадилар.
Ошқозон-ичак тракти касалликларини ўрганишда “Плюс, минус, қизиқарли” усулини қўллаш.
+ Плюс
|
— Минус
|
? Қизиқарли
|
Ижобий
|
Салбий
|
Бўлиши мумкин
|
қон ҳужайраларининг кўпайиши
|
плазморрагия
|
эпистаксис
|
эритроцитларнинг компенсатор кўпайиши (эритремия)
|
геморрагия
|
гемаптоэ
|
яллиғланиш гиперемияси
|
анасарка
|
гематомезис
|
коллатерал гиперемия
|
қон қуйилиш
|
мелена
|
ишимиядан кейинги гиперемия
|
плетора касаллиги
|
метрорагия
|
шунтлар
|
“ўпка шиши”
|
гемоперитониум
|
ангионевротик
|
“ўпка гемосидерози”
|
гемоторакс
|
|
Инсульт
|
цианотик индурация
| Хулосалар - 1. Педагогик технологиялар қўлланлиши натижасида муаммони баҳолаш ва таҳлил қилиш ҳамда унинг ечимлари вариантларини шакллантириш имкони пайдо бўлади.
- 2. Креативлик ва компетентликни ривожлантиришга қаратилган интерфаол технологиялар талабаларда муаммонинг янги ечимларини излаш ва топиш ҳамда янги ғояларни генерациялаш каби кўникмалар шаклланишига олиб келади.
- 3. Патологик анатомия фанини ўргатишда педагогик технологиялар таҳлил қилинаётган муаммонинг турли элементларида эътибор ва фикрларни изчил тарзда мустақкамлаш инструменти, масала ечимини топишда зарур бўлган маълумотларни излаш, тўплаш ва керакли жойда ишлатиш стратегияси сифатида қўлланилади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |