3-жадвал
Одамга унинг исми билан мурожаат қилиш
Шахсга айни пайтда эътиборли бўлиш
Одамнинг ўз шахсини тасдиқлаши
Шахс сифатида ўз - ўзини тасдиқлаш эҳтиёжининг қондирилиши
Ижобий кечинмаларни вужудга келтириш
Кечинмаларнинг манбаларини яхши билиш
Демак, инсонга мурожаат қилишда унинг исмини айтиб чақириш унда ижобий ҳисларни келтириб чиқаради. Кишиларнинг исмини эслаб қолиш учун уни бир неча марта такрорлаш муҳим. Шунингдек, миянгиздаги шу исм билан боғлиқ ассоциация билан боғлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун янги танишларингизнинг исмларини бир неча марта такрорланг. Ходимларингизни исми билан чақириб мурожаат қилишингиз уларда сизга бўлган ҳурматни орттиради.
“Муносабатлар ойнаси” усули- Тасаввур қилинг, сизни янги жамоага раҳбар қилиб тайинлашди. Ҳали ҳеч ким сизни танимайди, сиз ҳам уларни танимайсиз. Эрталаб улар сизни исмингизни айтиб саломлашади, лекин сиз уларни ҳали исмларини билмайсиз. Битта ходимингиз сиз билан жилмайиб саломлашади, худди эски қадрдонлардек мулоқотда бўлади. Иккинчи ходим эса мулойим саломлашади, лекин юзида кинояга ўхшаш ишора бор, истеҳзоли. Сиз иш тўғрисида маслаҳатлашмоқчи бўлсангиз қайси бирига мурожаат қиласиз? Албатта биринчи ходимга, лекин нима учун? Чунки унга нисбатан сизда аттракция пайдо бўлади. “Руҳият ойнаси” ёки “муносабатлар ойнаси”-бу юз ифодасидир. Кишилар ичидагини юз қиёфаси орқали ифодалайдилар. кайфияти чоғлигини, пастлигини ҳам юз қиёфасидан билиб олиш мумкин. Одамлар муносабатлар ойнасини жуда кам назорат қиладилар ва бошқарадилар. Раҳбар ходимига унинг мажбуриятига кирмайдиган вазифани топшираётганида жуда мулойим, жилмайиб мурожаат қилади. Жилмайиш-бу кишиларнинг, дўстларнинг паролидир. Буни психологик меҳанизми қуйидагича:
— кўпгина кишилар дўстларигагина жилмайиб қарайдилар, душманларига эмас;
— мулоқотда кишилар кўнгилдан жилмайсалар, бу “мен-сизнинг дўстингизман” дегани;
— дўст-бу бизнинг ҳимоячимиз, биз томонимизда турадиган киши;
— инсоннинг эҳтиёжларидан бири-бу ҳимояланишга бўлган эҳтиёжи. Дўст мана шу ҳимояланиш эҳтиёжини қондирадиган шахсдир;
— қониқиш ҳисси кишида ижобий ҳисларни келтириб чиқаради;
— инсон доимо ижобий ҳисларни келтириб чиқарадиган шахсга нисбатан интилади;
— агар ҳеч ким ижобий ҳисларни келтириб чиқармаса, у ихтиёрсиз равишда аттракция (ўзига жалб қилиш) ни шакллантиради.(Панасюк А.Ю. 53-бет). Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:
“МУНОСАБАТЛАР ОЙНАСИ” УСУЛИГА ТАЪСИР қИЛУВЧИ МЕҲАНИЗМ.
Do'stlaringiz bilan baham: |