Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja


Download 99.86 Kb.
bet8/15
Sana08.02.2023
Hajmi99.86 Kb.
#1177694
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.

МУНОСАБАТЛАР ШКАЛАСИ- ходимларга нисбатан ижобий ва салбий ҳиссий муносабатлар бўйича тузилади.
2-жадвал

А В С D Е F


“F” нуқта - ходимни символлаштиради.(раҳбар унинг учун худо).
“А” нуқта- шундай ходимни ифодалайдики, у раҳбарга қарши.
“E” нуқта - раҳбарга дўст сифатида қарайдиган ходим, ҳамфикр
“D” нуқта - ходим раҳбарга тўғри муносабатда бўлади.
“B” нуқта- раҳбарга очиқдан очиқ қарши муносабатда бўладиган ходим. “С” нуқта - раҳбарга яқин орада қарши бўлиб қоладиган ходим. Бу нуқтада ўртача ходим туради (янги келган, раҳбарни ҳали яхши билмайдиган), у кейин ё чапга ёки ўнгга қараб ҳаракат қилади.
Ўнг томонда турадиган ходимлар билан ишлаш раҳбар учун албатта осон. Чап томонда турган ходимларни раҳбар ўнг томонга ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Психология тили билан айтганда, уларга нисбатан аттракция (ўзига жалб қила олиш) ни шакллантириш керак.
Ҳаётда шундай кишилар борки, улар одамнинг кўнглига тезда йўл топиб олиб, ишларини битиргандан сўнг тезда ғойиб бўладилар, ёки яхшили кни унутиб юборадилар. Улар бошқаларда ўзларига нисбатан аттракцияни тез ҳосил қиладилар. Буни айрим кишилар гипноз ҳам дейдилар. Лекин бу нотўғри, бундай кишилар мулоқот жараёнида аттракцияни шакллантирувчи махсус психологик усулларни мохирона қўллайдилар.
Аттракцияни шакллантиришнинг умумий психологик меҳанизмлари мавжуд. А.Ю.Панасюкнинг фикрича, мактаб учун эмас, ҳаёт учун ўрганамиз. Кишилар билан эндигина танишиб суҳбатлашгандан сўнг ажрашиб кетсакда, улар ҳақида бизда илиқ таассурот қолади, бу таассурот салбий бўлиши ҳам мумкин. Биз айрим пайтда иш билан жуда банд бўлиб ўтирганимизда котибанинг кириб бир нарсаларни гапирганини англамаймиз. Биз унинг овозини эшитиш аъзоси орқали эшитамиз, лекин англамаймиз. Чунки ундан биз ҳиссий қувват олмаймиз. Бизнинг қулоғимизга бизга ёқадиган сўз эшитилса, кейин биз уни англаймиз. Демак, келаётган таъсирлар бизда ҳиссий муносабатни уйғотса бизда аттракция пайдо бўлади.
“Исм” усули - бизга ўз исмимиз билан мурожаат қилинса жуда ёқади. Фуқаро, ўртоқ деб айтгандан кўра исмимизни айтилиши бизда кайфиятни кўтарилишига олиб келади. Машҳур америкалик психолог Дейл Карнеги фикрича, одамнинг исми унинг учун энг яхши мусиқа вазифасини ўтайди.
“Исм” усулининг психологик меҳанизми қуйидагича:
— исм ва шахс бир-биридан ажралмайди. Инсон туғилгандан бошлаб унинг исми у билан ёнма-ён туради;
— исм билан мурожаат қилиш кишида унга нисбатан эътиборнинг мавжудлигини билдиради;
— шахсга нисбатан диққатли бўлиш, шахсни тасдиқлаш демакдир;
— агар шахс ўзининг шахс эканлигини англаса, унда қониқиш ҳисси пайдо бўлади;
— қониқиш ҳисси доимо ижобий кечинмаларни келтириб чиқаради;
— киши доимо ижобий ҳислар пайдо бўлишига ҳаракат қилади;
—агар ҳеч ким бизда ижобий ҳисларни қўзғата олмаса, аттракцияни вужудга келтиришга ҳаракат қилинади. (Панасюк А. Ю. 45-б.)

ИСМ”УСУЛИНИ ТАЪСИР қИЛИШ МЕҲАНИЗМЛАРИ



Download 99.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling