Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja


Педагогик мулоқотчанлиги ва уни ўз-ўзини тарбиялашдаги йўллари


Download 99.86 Kb.
bet2/15
Sana08.02.2023
Hajmi99.86 Kb.
#1177694
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.

4.2.Педагогик мулоқотчанлиги ва уни ўз-ўзини тарбиялашдаги йўллари.

Ўқитувчи, тарбиячи ва педагог коммуникатив фаолияти педагогик фаолиятдаги мулоқотда муҳим рол ўйнайди. Коммуникатив кўникма қуйидаги шаклларда намоён бўлади:


1. Кишилар билан мулоқотда бўлиш кўникмаси;
2. Ўқувчилар билан биргаликдаги ижодий фаолиятни ташкиллаштириш кўникмаси;
3. Мақсадга йўналтирилган мулоқотни ташкиллаштириш ва бошқара олиш кўникмаси (уқуви).
Коммуникатив қобилиятларнинг асосий таркибий қисми мулоқотчанликнинг турлича намоён бўлишидир. Биз биламизки, мулоқотманд кишилар осон, тез, зудлик (оператив) билан мулоқотни ташкиллаштирадилар. Бундай кишилар ҳар доим коммуникативликнинг энг марказида туради. Педагогик фаолиятдаги мулоқотчанлик шахсий фазилат сифатидагина эмас, балки касбий-шахсий фазилат сифатида юзага чиқади.
Мулоқотчанлик кўп қатламли бўлиб, уни қуйидаги таркибий қисмларга бўлиш мумкин:
1) мулоқотга киришувчанлик-коммуникация жараёнидан қониқишни ҳис қила олиш қобилияти;
2) ижтимоий яқинлик-жамиятда бўлишга хоҳиш, кишилар орасида бўлиш истаги;
3) альтруистик (бошқалар манфаати учун ҳаракат қилиш, ёрдам бериш) йўналишлар.
Мулоқотга киришувчанлик. Педагогик фаолиятни ташлаб кетган ўқитувчилардан сўровнома асосида олинганда маълумотларга кўра, уларда мулоқотчанлик сифатлари касбий фазилат сифатида шаклланмаган экан. Шу жумладан, кучсиз раҳбарларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Педагогик фаолиятдаги мулоқот узоқ, давомли мулоқотдир.
Ижтимоий яқинлик вақтинчалик руҳий ҳолат сифатида эмас, балки шахснинг касбий - педагогик йўналиши билан боғлиқ ҳолда иштироқ этади. Мулоқотчанлик шахс фазилати сифатида педагогик мулоқотнинг маҳсулдор бўлишини таъминлайди. Бизнинг фикримизча, мулоқотчанликни учта таркибий қисмини кўриб чиқиш лозим: мулоқотга эҳтиёж, мулоқот пайтида ва мулоқотдан кейин яхши кечинмалар ҳис қилиш, коммуникатив кўникма ва малакалар.
Мулоқотчанлик ҳиссий табиатга эга бўлиб, улар коммуникатив ва альтруистик ҳислардир. Коммуникатив ҳисларга фикр алмашиш, ҳаяжонланиш, симпатия (ёқтириш) ҳис қилиш, мулоқотда бўлаётган ҳамрохни ҳурмат қилиш кабилар киради. Альтруистик ҳислар эса кишиларга қувонч келтиришни хоҳлаш, бошқалар қувончидан хурсанд бўлиш, ҳамдардлик билдириш ва шу кабилардан иборат.
Педагогнинг коммуникатив фаолиятига унинг қобилиятлари ҳам киради. Жумладан, дидактик (мавзуни тушунарли, содда тилда баён қилиб бера олиш), ҳиссий - иродавий таъсир эта олиш, перцептив - педагогик кузатувчанлик асосида ўқувчи рухиётига таъсир қилиш, экспрессив - нутқий, мимика, пантомимика асосида фикрни тушунтириш, коммуникатив - ўқувчилар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, педагогик такт, талабчанлик кабилар. Кўриниб турибдики, барча педагогик қобилиятлар коммуникатив қобилиятлар билан боғлиқ.

Download 99.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling