Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja
Download 99.86 Kb.
|
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу юзасидан тест саволлари
- Ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан бўладиган ўзаро муносабатларни аниқлаш методикаси
Назорат саволлари:
Педагогик мулоқот деганда нимани тушунасиз? Мулоқот таркибига нималар киради? Коммуникатив кўникма билан коммуникатив қобилият ўртасида қандай фарқ бор? Мулоқотни бошқариш йўллари нималардан таркиб топади? Касбий-педагогик мулоқотнинг қандай усуллари мавжуд? Оиладаги педагогик мулоқот шаклларига нималар киради? “Муносабатлар ойнаси” нима? Кишига ижобий таъсир қилиш усулларига нималар киради? Нотиқлик санъати туғма бўлиши мумкинми? Симпатияни қандай ҳосил қилиш мумкин? “Яхши гапга илон инидан чиқади?” деган иборани изохланг. Мавзу юзасидан тест саволлари: 1. Педагогик мулоқот ижодий жараён билан қандай боғлиқ? а) педагогик мулоқот ижодийлик билан боғлиқ эмас; б) педагогик мулоқот-ижодийликнинг бир тури; в) педагогик мулоқот- ўқитувчининг мулоқотидир; г) педагогик мулоқот- ўқув жараёнидаги муҳим ҳолат. 2. Касбий-педагогик мулоқот технологияси нима? а) касбий-педагогик мулоқот босқичи; б) педагогик мулоқотдаги нутқ қобилиятлари; в) педагогик мулоқот ўзаро ҳаракат сифатида; г) юқоридаги жавоблар тўғри. 3. “Олтин сўзлар ” деганда нимани тушунасиз? а) “азизим,” “ ажойибсиз”, “мен сизга тан бераман”; б) ёқимли таассурот қолдирадиган сўзлар; в) аттракцияни вужудга келтирадиган сўзлар; г) юқоридаги жавоблар тўғри. 4. Хушомад қилиш нимага олиб келади? а) кишини кайфиятини кўтаради; б) кишига салбий таъсир этади; в) ишни тезроқ битишига ёрдам беради; г) муносабатларни изга солишга ёрдам беради. Ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан бўладиган ўзаро муносабатларни аниқлаш методикаси: 1. Оилангизда ўзаро бир-бирини тушуниш шаклланганми? 2. Фарзандингиз сиз билан кўнгилдан гаплаша оладими? 3. Фарзандингиз сизнинг ишларингиз билан қизиқадими? 4. Фарзандингизнинг дўстларини танийсизми? 5. Улар сизнинг ўйингизда бўлиб туришадими? 6. Фарзандингиз ўй юмушларига қарашадими? 7. Фарзандингизни уй вазифаларини текшириб турасизми? 8. Фарзандингиз билан сизни биргаликда бажарадиган қизиқишингиз борми? 9. Фарзандингиз байрамлар тадбирларида қатнашадиларми? 10. Фарзандингиз байрамларда у билан бирга бўлишингизни хоҳлайдими? 11. Ўқилган китобларни фарзандингиз билан мухоқама қиласизми? 12. Фарзандингиз билан биргаликда театр, кино, ўзей, концертларга борасизми? 13. Телевидениеда бериладиган кинофильмларни фарзандингиз билан мухоқама қиласизми? 14. Фарзандингиз билан сайр қиласизми? 15. Таътилингизни фарзандингиз билан ўтказиш режангизда борми? “Баъзан” деган жавоблар учун- 1 балл, “йўқ”-жавоблари учун 0 балл. Ҳамма баллар ҳисоблаб чиқилади. Агар сиз 20 баллдан юқори тўпласангиз, фарзандингиз билан муносабатлар нормал бўлади. 10-20 балл тўпласангиз, қониқарли, 10 баллдан кам тўпласангиз эса фарзандингиз билан мулоқотингиз етарли даражада эмас. Уни яхшилаш ҳақида ўйланг. Download 99.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling