Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja
Оғзаки кўрсатмалар беришни шакллантиришнинг психологик қоидалари
Download 99.86 Kb.
|
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.
4.8.Оғзаки кўрсатмалар беришни шакллантиришнинг психологик қоидалари.
Аввалги бобда биз аттракцияни (ўзига жалб қила олиш) шакллантиришнинг психологик усуллари ҳақида фикр юритдик. Айрим раҳбарлар “Мен истайман”, “Менга керак” каби ибораларни кўп ишлатадилар. Лекин ходим буни раҳбар умумий жамоанинг иши учун гапираётганини тўғри тушуниши керак. Шахс сифатида тан олмаслик йўналиши бўйича қўйида ўнг ва чап жадвалда раҳбарнинг ходимларга берадиган оғзаки кўрсатмалари акс этган: 6-жадвал
Ўнг томондаги жадвалга асосан ходимлар бу кўрсатмалар раҳбарнинг шахсий талаби эмас, балки умумий талаблар эканлигини билиб оладилар. Ходим ишига сидқидилдан ёндошса, ишини севса, у жон-дили билан ишлайди. Раҳбарнинг расман берадиган оғзаки кўрсатмалари уни ташвишга солмайди. Аммо раҳбар “мен истайман”, “менга шу керак” каби ибораларни камроқ ишлатиши лозим. Шундагина ходим билан низога кам боради. Унга нисбатан симпатия тезроқ ривожланади. Шкаланинг ўнг томонида турган ходимлар сизни қўллаб-қувватлаб ишлайверади. Аммо чап томондаги ходимлар билан эҳтиёт бўлиб мулоқотда бўлиш лозим. Шундай қоидага риоя қилинг: ходимларга оғзаки кўрсатма бераётганингизда “мен”, “менга” деган сўзларни ишлатманг. “Мен ўйлайманки,” “мени тўғри тушунингизни истайман” каби сўзларни ишлатиш мумкин. Бўларда умумий қараш мавжуд. “Фақат савол!” усули бўйича, фараз қилайлик, сизни раҳбар қабулига чақириб: “Эртага сиз бир жойга боришингиз керак” деса сизда қандай таассурот қолади. Ёки “сиз билан маслаҳат қилмоқчи эдим, бизда ноқулай вазият туғилиб қолди, бизга сизнинг ёрдамингиз керак бўлиб қолди” деб айтса қандай таассурот қолади. Албатта иккинчи ҳолатда сиз раҳбарнинг таклифига рози бўласиз. Чунки сизда раҳбар аввал ижобий ҳис-туйғуларни вужудга келтириб олмоқда. Кўрсатма бергандан кўра маслаҳат сўраганлиги ходимга ижобий эмоцияни келтириб чиқаради. қуйидаги уч хил шаклдаги кўрсатмага эътибор беринг: 1. “Дилобар Жураевна! Мана бу ишни эртагаёқ бажаришингизни мен талаб қиламан!” 2. “Дилобар Жураевна! Илтимос, эртага мана бу ишни қилиб беринг...” 3. “Дилобар Жураевна! Мана шу ишни эртага бажариб бера оласизми?” Юқоридаги иккала кўрсатма берилса, ходимда қарши фикр туғилиши мумкин. Лекин учинчи кўрсатмада ходимда бундай қарши фикр туғилмайди. Чунки учинчи кўрсатмада ўзаро ҳурмат сақланиб қолган. Раҳбар ходимга нисбатан ҳурмат туйғусини йўқотмаса, у раҳбарнинг топширигини бажармасдан кўймайди. Кўрсатмани суроқ шаклида берилса ходим раҳбарнинг топширигини қайтара олмайди. Аввалги иккита кўрсатмага эса осонлик билан ходим қарши фикр билдириши мумкин. Демак, қуйидагича саволлардан ходимга кўрсатмалар беришда фойдаланиш мумкин: “...қилиб бера оласизми?” ”...сиз қандай ўйлайсиз?” “... сиз қандай ҳисоблайсиз?” “... сизда имконият борми?” Аммо бу саволларни ҳаммага ҳам берилавермайди. Масалан, котибага, қарши фикр билдираётган ходимга ва ҳ.к. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳар бир раҳбар ходимларнинг психологик хусусиятларига, қизиқишларига қараб оғзаки кўрсатмалар бериши лозим Download 99.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling