Педагогик ва бошқарув мулоқоти. Reja
Download 99.86 Kb.
|
Педагогик ва бошқарув мулоқоти.
5-жадвал
Диққат ва чидам билан тинглаш ўз-ўзини тасдиқлаш эхтиёжларининг қондирилиши ижобий хис-туйғуларни вужудга келтириш ижобий хис-туйғулар манбаларига асосланиш Диққат билан тинглаш ходимнинг эҳтиёжларини қондиришига олиб келади. Унда ижобий ҳис-туйғулар пайдо бўлади. Раҳбарга нисбатан аттракция, симпатия вужудга келади. Ходимга нисбатан қарши фикр бўлса раҳбар унга бир неча муддатдан сўнг яхшилаб гаплашиб олишларини айтиб кетиши керак. Ҳар бир ходимни тинглашга вақт ажратиш керак. Чунки у доимо раҳбарнинг кўрсатмаларини бажаради. Раҳбар бошқа раҳбарнинг олдига бир буюртма қоғозни ўзи олиб бориши айтилганида уни ёзган қоғозини кўриб котиба бошлиғининг олдига киргазмайди. Шунда раҳбар қайтиб бориб ҳатосини тўғрилаш учун 80 км. масофани босиб ўтиш учун вақт кетишини ўйлаб, ташқарига чиққанида котибанинг гул ўстиришга қизиқишини эшитиб, қайтиб уни олдига киради. У котиба билан гул ўстириш ҳақида 1 соат суҳбатлашади. Натижада суҳбат охирида котиба раҳбарнинг қоғозини олиб қолади. Демак, бошқаларнинг қизиқишларини эшитиш орқали унинг ишончига кириб олиш мумкин. Лекин 10-15% раҳбар котиба олдида паст кетамизми, деб ўйлайдилар. Лекин ишни тез битиши учун бу усулни қўллаш яхши натижа бериши мумкин. Юқоридаги раҳбар вақтни қадрлагани учун котибага шу усулни қўллади. Юқоридаги вазиятда котиба ҳам раҳбар ҳам жабр кўргани йўқ. Раҳбар котибани тарбиялади ҳам. Ютуқли чипта. Ўзининг имкониятларини ҳисобга олиш усуллари бўйича қуйидаги тавсиялар берилади: 1. Мақсадга эришиш учун юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олсангиз муваффақиятларга эришишингиз осон бўлади. Бу усулларни қўллаш орқали сиз ҳеч нарса ютқазмайсиз. 2. Бу усулларни сиз илгари баъзан қўллаган эдингиз, фақат шахсий муносабатлардагина, энди ишда ҳам қўллай оласиз. Илгари сиз бу усулни қулайлигини , бошқаларда аттракцияни вужудга келтиришини ўйламаган ҳолда қўллагансиз. Энди сиз бу усулларни тизимли, мақсадли, онгли ҳолда қўллайсиз. 3. Агар сизнинг суҳбатдошингиз бу усулларни қўлласангиз ҳам сизга ёрдам бермаса, аста-секин сиз мақсадингизга эришиб борасиз. Ходимларингизни исмини эслаб қолишдан ишни бошланг. 4. “Эслаб қолиш иллюзияси” феномени бўйича, сиз қўлингизга соатни олиб унга қараб юқоридаги усулларни ёдлашга ҳаракат қилинг. Кўпинча (Панасюк А.Ю.) буни уддалаш учун 8 секунд вақт кетади. Download 99.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling