Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Таълимда билим кўникма ва малакаларни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш тамойили


Download 0.83 Mb.
bet36/100
Sana16.11.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1778684
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари-fayllar.org

Таълимда билим кўникма ва малакаларни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш тамойили муҳим дидактик талаб ва қоидаларни, яъни ўқувчилар томонидан тизимли ва онгли ўзлаштирилган илмий билимларни мустаҳкам, эсда сақлаб қолиш ҳамда ўзлаштирилган илмий билимларни ўз турмуш фаолиятларида қўлай олиш малакалари билан қуроллантиришни назарда тутади.
Таълимнинг чуқурлиги ва мустаҳкамлиги талаби дидактикада анъанавий ҳисобланади ва у юзакиликка қарама-қарши қўйилади. Чуқур, мустаҳкам билимнинг асосий белгиси энг фундаментал ғоялар, қоидалар, тушунча, категорияларни тушуниш, чуқур ўзлаштириш, ўрганилаётган материаллар мазмунини пухта англашдан иборат.
Таълимнинг тушунарлилиги тамойили ўқувчиларнинг мавжуд имкониятларини ҳисобга олиш, жисмоний ва психик соғлиғига ёмон таъсир этувчи интеллектуал ва эмотсионал қийинчиликлардан воз кечишни талаб этади. Таълимнинг тушунарли бўлиши ўқувчиларнинг ёши, билиш имкониятларини ҳисобга олиб ўқишнинг мазмунини тўғри аниқлаш демакдир, яъни, ҳар бир ўқув фани бўйича ўқувчилар эгаллаб олиши зарур бўлган билим, амалий кўникма ва малакалари ҳажмини тўғри аниқлашдир. Бу тамойил ўқув жараёнининг ўқувчиларда қийинчиликларни енгиш истагини ҳосил қилувчи ва шахсий муваффақиятларининг натижаларидан қувониш туйғусини юзага келтиришга йўналтирилганлигини ифодалайди. Бу болаларда кўзга ташланувчи қаттиқ ҳаяжонланиш, шунингдек, ўқув масалаларини ечишдаги ишончсизликни йўқотишга ёрдам беради.

1. Дидактика нимани ўрганади? Мазкур соҳанинг объекти ва предметини изоҳланг.


2. Дидактиканинг асосий категорияларини санаб беринг.
3. Замонавий таълим парадигмаларига нималар киради?
4. Ўқитиш жараёнининг асосий вазифаларига изоҳ беринг.
5. Ўқитиш жараёнининг босқичларига таъриб беринг.
6. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятининг тузилиши ва ўзига хосликларини изоҳланг.
7. Таълим қонуниятлари деганда нимани тушунасиз?
8. Таълимнинг қандай умумий қонуниятлари мавжуд?
9. Таълимнинг хусусий қонуниятларига нималар киради?
10. Таълим тамойиллари деб нимага айтилади?
11. Таълимнинг мазмунга доир тамойилларига нималар киради?
12. Таълимнинг ташкилий-методик тамойилларига изоҳ беринг.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling